Апелляция Ҳайъати қарорига биноан Батирбеков суд залидан озод қилинди, бу борадаги қарор 9 январь куни эрталаб Туркистон вилоят суди томонидан ўқиб эшиттирилди.
Куни кеча журналистнинг тарафдорлари Апелляция Ҳайъати ҳукм бўйича Батирбековнинг шикояти юзасидан қарорини эълон қилишини талаб қилган эди. Қозоғистоннинг турли минтақаларидан келган «Сарыағаш инфо» газетаси бош муҳаррирининг тарафдорлари бир неча бор Батирбеков озод қилинишини ва унга қўйилган айблов бекор қилинишини талаб қилди.
Батирбековга нисбатан “туҳмат” ва ҳақорат” айблови бўйича ҳукм Туркистон вилояти Сариағаш шаҳар суди томонидан 23 сентябрь куни чиқарилган эди. Суд уни Келес туман таълим бошқармаси бошлиғи Бахтияр АбдиевниFacebook’да «Келестегі кеңкелестік» («Келесдаги телбалик») постида ҳақорат қилганликда айбдор деб топган эди. Журналист бу айбловни инкор қилган ва ҳодисани танқидий ёритгани учун, жумладан ўзига нисбатан очилган ишни кўриб чиқаётган судья томонидан таъқибга учраётгани борасида баёнот берди.
“Чегара билмас мухбирлар” халқаро ташкилоти (RSF) ва қароргоҳи АҚШда бўлган «Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси» (Committee to Protect Journalists, CPJ) Қозоғистон расмийларига мурожаат қилиб зудлик билан журналист Амангельди Батирбековни озод қилишга, унга нисбатан қўйилган айбловлар олиб ташланиши ва унга эркин ва тўсиқларсиз ишлаш имкониятини яратиб беришга чақирган эди.