Ссылки доступа

Бишкекда FactCheck сайтининг бош муҳаррири калтакланди


 Болот Темиров
Болот Темиров

Бишкекда FactCheck таҳририяти идораси олдида сайт бош муҳаррири Болот Темиров калтакланди. Муҳарририятнинг хабар беришича, бақувват номаълум уч эркак журналистга ҳужум қилган ва унинг телефонини тортиб олишган.

Таҳриррият идорасининг«Азаттиқ» радиосига маълум қилишларича, идорага милиция ва тез тиббий ёрдам чиқирилган, шифокорлар калтаклашни қайд қилишди, Темиров эса ариза ёзиш учун милиционерлар билан кетди.

Таъкидланишича, яқинда бақувват эркаклар таҳририят яқинидаги унинг уйи атрофида юришган ва FactCheckнинг идораси қаердалигини сўрашган. Эртаси куни сайт бош муҳарририга ҳужум уюштирилди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил декабрида тергов борасида мақола эълон қилган Factcheck.kg ахборот портали хакерлик ҳужумига учраган эди. Шунингдек, хакерлик ҳужумлари Kaktus.media, Economist.kg ва Pk.kg сайтларига ҳам уюштирилди, улар Factcheck.kg материалларини қайта босишга улгурган эди.

XS
SM
MD
LG