Ссылки доступа

Ўзбекистон ТИВ Яқин Шарқдаги вазият юзасидан ташвиш изҳор қилди


Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатда Марказий Осиёга бевосита туташ Яқин Шарқда юз бераётган воқеалар алоҳида ташвиш билан қарши олинаётганини билдирди.

Вазирлик баёнотида ҳарбий-сиёсий ҳолатнинг янада кескинлашиши кўплаб инсонлар қурбон бўлишига ва кенг кўламли гуманитар фалокатга олиб келиши мумкинлиги, ҳаётий муҳим иқтисодий алоқалар ва коммуникация йўлларини вайрон қилиши, минтақавий ва глобал хавфсизликка тузатиб бўлмас зарар етказиши урғуланади.

“Ўзбекистон томони ўта босиқлик тарафдори бўлиб, тарангликни камайтириш ва минтақадаги вазиятни мўътадиллаштириш учун қарама-қарши томонларни сиёсий-дипломатик чоралар кўришга чақиради”, дейилади ТИВ баёнотида.

XS
SM
MD
LG