Ссылки доступа

Тожикистонда руҳоний Мулло Садриддин 12 йил колонияга ҳукм қилинди


Садриддин Муллоев

Душанбе шаҳридаги Сино туман суди терроризм ва экстремизмда айбланган Садриддин Муллоев (Мулло Садриддина)ни 12 йил колонияга ҳукм қилди. Мулло Садриддиннинг қариндошлари суд ҳукми адолатсиз эканини айтишмоқда.

Аввал фаолияти тақиқланган “Жамоат Таблиғ” диний ташкилотининг аъзолигида айбланган, Кулобда истиқомат қилувчи 35-ёшли Cадриддин Муллоев, қариндошларининг айтишича, ўтган йилнинг февралида хукуматнинг амнистия ваъдаларига ишониб Тожикистонга қайтган эди. Бироқ, 21 сентябрь куни Мулло Садриддин Тожикистон бош прокуратурасига суҳбатга чақирилди ва ҳибсга олинди. Қариндошларининг айтишича, Садриддин Муллоев терроризмда, ёллашда ва жиноий тўда ташкил қилишда айбланди, ҳамда иш судга юборилди.

Маълум бўлишича, Садриддин Муллоевга 2 январь куни сўнги сўз берилди. «Ўғлим сўнги сўзида хукумат ватанга қайтишга кўндиргани ва амнистия ваъда қилганини айтди. У шунингдек вояга етмаган болаларини тарбия қилаётганини айтди. Бироқ, судья уни 12 йил колонияга ҳукм қилди», - дейди Садриддиннинг отасиХайриддин Муллоев.

Тожикистон хукумати 2015 йилда мамлакат Жиноят кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритди, унга кўра экстремистик ва террорчилик ташкилотларига аъзоликда айбланганлар тавба қилса уларга нисбатан амнистия акти қўлланилиши мумкин. Президент Эмомали Раҳмон хуқуқ тартибот идораларига ўзга юртларда “адашиб юрган”ларни ватанга қайтаришни топширди. Бироқ тавба қилганларнинг айримлари мамлакатга келишлари биланоқ амнистия ваъдаларига қарамай, ҳибсга олинди.

Тожикистон Олий суди қарорига биноан «Жамаат Таблиғ» диний ташкилотининг фаолияти 2006 йилдан бери мамлакат худудларида тақиқланган. Бу ташкилотнинг ўнлаб аъзолари панжара ортига юборилган.

Садриддин Муллоевнинг тўрт фарзанди бор. Мулло Садриддин таниқли руҳоний Мулло Ҳайдар Шарифзоданинг куёвидир. Қариндошларининг айтишича, 2013 йилда Мулло Садриддин Россияга йўл олган ва кейинчалик Туркияга кўчиб ўтган ва бу мамлакатда беш йил яшаган.

XS
SM
MD
LG