Eesti Ekspress маълумотига кўра, Россия элчихонаси Кальюлайднинг 50 ёшга тўлиши муносабати билан гул, шоколад ва вино юборган. Эстония президентининг девонхонаси, журналистларнинг маълум қилишича, шишани дипмиссияга қайтариб юборган.
Бу хабар расман тасдиқланмади. Россия элчихонаси ОАВдаги хабарлар бўйича изоҳ бермади.
Эстония Ғарб мамлакатлари қатори Россиянинг аннексия қилинган Қримдаги юрисдикциясини тан олмайди. Кальюлайд ҳам бир неча бор Москвани Украина шарқидаги айирмачиларни қўллаб-қувватлашини танқид қилган. Шу билан бирга эстон президенти Россия билан мулоқот ўрнатиш лозимлигини айтади.
Россия 2014 йилда бўлиб ўтган референдум натижасига кўра Қримни аннексия қилди. Ярим орол Россия ҳарбийлари назоратига ўтганидан кейин референдум Украина қонунларига зид равишда ўтказилди. АҚШ ва Ғарб мамлакатлари халқаро ҳуқуқ меъёрлари бузилганини айтишади. Аннексия сабаб Москвага нисбатан санкциялар жорий қилинди. Россия ярим оролнинг қўшилишини “тарихий ҳақиқат тикланиши” сифатида талқин қилади.