Ссылки доступа

Бир хонадондан 3 жасад топилди - Қорақалпоғистондаги воқеа


8 январда Қорақалпоғистоннинг Амударё туман, Қипчоқ овулидаги бир хонадонда эр-хотин ва уларнинг икки яшар қизининг жасадлари топилди.

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда айтилишича, хонадон эгаси 1993 йилда туғилган С.Д. "омборхонадан ўз жонига қасд қилиб, ўзини-ўзи осиб, вафот этган ҳолдаги жасади топилган".

Олдинроқ эса, "хонадоннинг ётоқхонасидан унинг турмуш ўртоғи Ф.Ш. юзининг жағ ва бўйин соҳасида тан жароҳатлари бўлган ҳолда ва вояга етмаган, 2017 йилда туғилган қизи А.С.нинг бўғишга хос қотиллик аломатлари билан жасадлари топилган".

Бош прокуратура хабарида ўлганларнинг қай бири эр, қайсиниси хотин эканлиги айтилмаган, ўлганларнинг исм-фамилиялари бош ҳарфларидан ташқари бошқа маълумот берилмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов харакатлари олиб борилаётгани хабар қилинди.

XS
SM
MD
LG