Ссылки доступа

Мухолифат Абхазия президенти маъмурият биносини эгаллаб олди


Пайшанба куни мухолифат митинги иштирокчилари ўзини мустақил дея эълон қилган Абхазия президенти маъмурияти биносини эгаллаб олди. Тўпланганлар президентлик сайловининг натижалари бекор қилинишини талаб қилмоқда. Бу ҳақда Россия ОАВ ёзди.

Сухумидаги маъмурият биноси олдида бир неча юз киши тўпланди. Улар бинонинг биринчи қаватининг эшик ва деразаларини синдирдилар ва бинога бостириб кирдилар, уларга жуда кам сони қўриқчилар қаршилик кўрсатди.

Абхазияда президентлик сайловининг иккинчи босқичи сентябрда бўлиб ўтди. Расмий маълумотларга кўра, унда республиканинг амалдаги президенти Раул Хажимба ғалаба қозонди. МСК маълумотига қараганда, у 47,3 фоиз овоз олди. Унинг рақиби Алхас Квиниция – 46,1 фоиз овоз тўплади.

Сайловлардан сўнг Квициниянинг штаби баёнот бериб Хажимбанинг ғалабасини тан олмасликни ва овоз бериш натижалари устидан шикоят беришларини айтишди. Аммо даъво аризаси суд томонидан рад қилинди. Пайшанба куни республика Олий суди бу қарор устидан берилган шикоят аризаси кўриб чиқилишини кейинга қолдирди.

Президент маъмурияти олдида тўпланганлар Раул Хажимбанинг истеъфосини талаб қилдилар. Митинг иштирокчиларидан айримлари депутатлар тўпланган парламент биносига жойлашиб олдилар. Квициния депутатларга мурожаат қилиб вазиятга аралашишга чақирди. Намойишчилар депутатлар муддатдан аввал президентлик сайлови ўтказилишини кутишмоқда.

Ҳукумат юз бераётган воқеаларни давлат тўнтаришига уриниш дея баҳоламоқда, дея хабар беради "Интерфакс". Хажимба баёнот берар экан, Сухумида эканини ва ўз вазифаларини бажараётганини ҳамда ҳеч қаерга яширинмоқчи эмаслигини айтди.

Абхазия 1994 йилда Грузия билан қуролли можаро тугаши биланоқ ўз мустақиллигини эълон қилди. 2008–2009 йилларда Россия-Грузия ҳарбий можаросидан кейин Абхазия мустақиллигини Россия ва яна бир нечта давлат тан олди. БМТнинг кўплаб аъзолари Абхазия Грузия ҳудуди эканлигини тан олади. Тбилиси республикадаги сайловларни тан олмайди, Абхазияни эса Россия томонидан эгаллаб олинган ҳудуд сифатида кўради.

XS
SM
MD
LG