Ссылки доступа

Лебап полицияси меҳнат мигрантларининг Туркманистонга қайтишини талаб қилмоқда


Лебап вилоятида полиция ходимлари ноқонуний равишда Туркияда бўлиб турган фуқароларни фош қилишга уринмоқда ва улар Туркманистонга қайтишлари учун қариндошларига босим ўтказмоқда. Бу ҳақда 9 январь куни хавфсизлик нуқтаи назаридан яширин ишловчи Азатлиқ радиоси мухбири хабар берди.

«Визаси тугаган бўлишига қарамай Туркияда бўлиб турган туркман фуқароларининг қариндошларидан улар Туркманистонга қайтишлари талаб қилинмоқда. Агар улар қайтмайдиган бўлсалар жиноий жавобгарликка тортилишиларидан огоҳлантирилмоқдалар», дейди мухбир.

Унинг хабар қилишича, Туркияда ноқонуний бўлиб турган фуқаролар борасидаги маълумотларни маҳаллий полиция Давлат миграция хизматидан олади.

Мигрантларнинг қариндошлари билан суҳбатда полиция қайтиш борасидаги талаб январда Туркманистон фуқаролари Туркияда инсоний қурбонларга сабаб бўлган жиддий жиноятларга жалб қилингани билан изоҳлашмоқда.

«Улар шунингдек, бундан кейин фуқароларнинг Туркияга бориши кескинлашишидан огоҳлантиришмоқда», дея хабар беради мухбир меҳнат мигрантларининг қариндошларига таянган ҳолда.

«Уларга январь бошларидан бери Туркманистоннинг кўплаб фуқаролари турли жиноятлари туфайли, жумладан қотиллик учун Туркияда ҳибсга олингани тушунтирилди», дея хабар берди мухбир.

Туркманистон расмийларининг Туркияда бўлган меҳнат мигрантларини ватанга қайтариш борасидаги уринишлари турк оммавий ахборот воситаларида бир қатор жиноятлар фигурантлари бўлган туркманистонликлар ҳақидаги хабарларига тўғри келиб қолди.

Туркманистон расмийлари меҳнат мигрантларини юртга қайтариш мақсадида уларнинг қариндошларига биринчи марта босим ўтказаётгани йўқ. Бу каби уринишлар икки йилдан бери мунтазам равишда, мамлакатнинг бошқа минтақаларида ҳам кузатилади.

Азатлиқ мухбирларининг хабар қилишларича, мамлакатдан кетувчилар сони Туркманистондаги иқтисодий вазият ёмонлашгани боис кун сайин ошиб бормоқда.

XS
SM
MD
LG