Ссылки доступа

Тожикистон жанубида сирли равишда молларнинг йўқолиб қолиши суриштирилмоқда


Афғонистон билан чегарадаги Фархор туманининг Ғалаба жамоатига тегишли Қоқул қишлоғида ўнлаб моллар изсиз йўқолди. Аҳолининг айтишича, моллар номаълум шахслар томонидан Панж дарёсининг у томонига олиб кетлган. Фархор расмийлари моллар йўқолиши факти бўйича суриштирув олиб борилаётганини айтмоқда.

Атиги бир тунда Қоқул қишлоғидаги яйловдан Гулбаҳор Ораевага тегишли бешта сигир “изсиз йўқолди”. «Биз яйловга кечқурун келдик, сигирлар йўқ эди. Биз сигирларни эрталаб яйловга олиб борган эдик. Биз уларни тун ярмига қадар изладик, аммо топа олмадик. Эрталаб қидиришни бошладик ва учта отнинг йўқолганини билдик», - дейди аёл Радио Озоди билан суҳбатда.

Қоқул аҳолиси саросимага тушиб қолди. Уларнинг айтишларича, ўз кучлари биоан молларни қидириш самара бермади, ва улар туман расмийларига ёрдам сўраб мурожаат қилдилар.

Қоқул қишлоғида яшовчи Галатой Холованинг сўзларига қараганда, сўнгги уч ойда 11 та сигирини йўқотган, яна 13 та сигири ўтган ҳафтада «йўқолиб қолди». «Мен атиги битта сигиримни топдим – у давлат чегараси линиясида турган эди», дейди аёл.

Чорвачилик Қоқул қишлоғи аҳолисининг асосий даромад манбаи ҳисобланади, уларнинг айримлари бутунлай даромадларидан айрилиб қолдилар.

Гулбаҳор Давлатованинг олтита сигири шубҳали равишда “йўқолиб қолди”. «5 декабрь куни эрталабки 6 да соғин сигирим йўқолиб қолди. Сигиримиз оиламизни сут билан таъминлар ва яшашимизга ёрдами тегарди. Сигирлари йўқолиб қолган одамларнинг айтишларича моллар Афғонистон томонга олиб кетилган. Маҳаллий аҳоли вакиллари давлат чегараси линиясидаги сим тўсиқлар қирқилганини кўришган, буни афғонлар ҳам тасдиқламоқда. Биринчи январь куни номаълум шахслар менинг иккита сигиримни ҳам олиб кетишди".

Қоқул аҳолиси бир неча бор ёрдам сўраб туман ҳуқуқ тартибот идорларига мурожаат қилди, аммо расмийлар, аҳолининг айтишича қўл қовуштириб ўтирибди.

Бироқ, Фархор туман раҳбари Рустам Рахматзода бу каби айбловларни рад қилади. «Молларнинг йўқолиб қолиши суриштирилмоқда. Тергов тугаши биланоқ биз унинг натижалари бораасида хабар берамиз», - дея ишонтирди у Радио Озоди мухбирини.

Қоқул аҳолисининг таъкидлашича, қишлоқларидан бир ой мобайнида 100 га яқин қорамол ўғирланган. Улар тез орада ўғрилар сигирларини молхонанинг ўзидан ўғирлаб кетишларидан ҳавотирга тушишмоқда.

XS
SM
MD
LG