Ссылки доступа

Қирғизистон ИИВ: 2019 йилда 5 мингдан ортиқ оилавий зўравонлик ҳолати қайд қилинди


2019 йилда 5 мингдан ортиқ оилавий зўравонлик, жумладан жисмоний, руҳий ва жинсий зўравонлик қайд қилинди. Бу ҳақда Қирғизистон ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, шу давр мобайнида ҳуқуқ-тартибот идоралари 5 мингдан ортиқ қўриқлаш ордерини берган. 580 дан ортиқ қайд қилинган оилавий зўравонлик факти бўйича судга қадар тергов олиб борилган.

2017 йилда “Оилавий зўравонликни қўриқлаш ва муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

2020 йил бошидан Қирғизистонда оилавий зўравонлик билан боғлиқ иккита ўлим ҳолати қайд қилинди. 1 январ куни Қўчқор туманида эрининг калтагидан сўнг бир аёл вафот этди, 3 январ куни Боткенда оилавий зўравонлик натижасида уч боланинг 26 ёшли онаси вафот этди. Ҳар иккита факт бўйича судга қадар тергов олиб борилмоқда, гумондорлар ушланди. Қўчқор туманида аёлнинг ўлими факти бўйича ҚР Жиноят Кодексининг 138 “Инсоннинг ўлимига олиб келган оғир жароҳат етказиш” моддаси бўйича, Боткен вилоятидаги аёлнинг ўлими факти бўйича ҚР ЖКнинг 130 «қотилик»моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди.

4 январь куни Иссиқкўл вилоятининг Қоракўл шаҳрида бир эркак хотинининг устига бензин сепиб, уни ёқиб юборган. Ҳозир 33 ёшли аёл шифохонада.

Бош вазир Мухаммедқалый Абилғазиевнинг тан олишича, Қирғизистонда аёллар кўп ҳолларда яқин қариндошлари томонидан бўладиган ҳақорат ва зўравонликларга учрайди. У фуқароларни оилавий зўравонликлардан ҳимоя қилиш механизмларини яхшилашга қаратилган миллий қонунчиликни такомиллаштириш, шунингдек оилавий зўравонлик ва боларларга бўладиган зўрвониклар учун жазони кескинлаштириш масаласини ўрганаётган ишчи гуруҳ фаолиятини жадаллаштириш борасидаги ишларни фаоллаштиришга чақирди.

XS
SM
MD
LG