Ссылки доступа

HRW этник қозоқ Мусаханули ва Алимулини Хитойга топширмасликка чақирди


Human Rights Watch (HRW) Қозоғистон расмийларига мурожаат қилиб Шинжондан қочиб келган икки нафар этник қозоқ — Кастер Мусаханули ва Мурагер Алимулини Хитойга бермасликка чақирди. Уларнинг ҳар иккиси Қозоғистонда “давлат чегарасидан ноқонуний ўтиш” иши бўйича жиноий жавобгарликка тортилган.

9 январь куни эълон қилинган “Қозоғистон: Хитойлик бошпана изловчиларни ноқонуний таъқиб қилиш” деб номланган мақолада Халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилувчи Human Rights Watch (HRW) ташкилоти бошпана сўровчиларни таъқиб ёки қийноқлар кутаётган мамлакатларга мажбуран қайтариш ёки чиқариб юборишни тақиқлашини таъкидлайди.

«Расмийлар зудлик билан чегарани ноқонуний кесиб ўтиш борасидаги айбловларни бекор қилиши, бу жараён тўхтатилиши ва бу инсонлар то бошпана сўраш борасидаги мурожаатлари кўриб чиқилар экан, Хитойга чиқариб юборилмасликлари кафолатланиши керак, — дейди HRWнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича тадқиқотчиси Лора Миллс, — Қозоғистон бу имкониятлардан фойдаланиши мумкин, аввалги йиллардан фарқли ўлароқ бу мамлакат ўз зиммасига олган халқаро-хуқуқий мажбуриятни бажараётганини, қочқинлар хуқуқларини ҳурмат қилаётганини ва одамларни қийноқларга қайтармаслигини намойиш қилиши лозим».

Шу каби чақириқ —Мусаханули ва Алимулини Хитойга топширмаслик чақириғи билан декабрь ойида Amnesty International ҳалқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти чиққан эди.

Қозоғистон қочқинлар мақоми тўғрисидаги халқаро конвенциянинг иштирокчисидир, унга кўра қочқинларни чиқариб юбориш ёки уларни мажбуран қайтариш тақиқланади.

Судланувчиларни озод қилиш чақириғи билан давом этаётган норозиликлар фонида 6 январь куни бошланган Кастер Мусаханули ва Мурагер Алимули иши бўйича суд жараёни 21 январга қадар қолдирилди. Олмаотада 14 октябрь ушлангунига қадар 31 ёшли Мусаханули ва 25 ёшли Алимули баёнот беришар экан, Хитой шимолий-шарқидаги минтақада шафқатсизларча муносабатда бўлганликрларини, жумладан калтаклаш, асоссиз ҳибсга олинишга учраганликларини, ўзларини “сиёсий қайта тарбиялаш лагери”га жўнатишлари ҳақида хабар топгач қочишга мажбур бўлганликларини айтишган эди. Уларнинг айтишларича, ҳар иккисининг оиласи Шинжонда қолган.

Қароргоҳи Нью-Йоркда жойлашган ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилот ўзининг мақоласида Қозоғистон МХҚ чегара хизмати директори Дархан Дильмановнинг сўзларини келтиради. У декабрда баёнот бериб, уларнинг ҳар иккисининг “мамлакатда қолиш имконияти йўқлигини” айтар экан “биз уларни Хитой Халқ Республикасига топширамиз” деган эди.

Бу эркаклар Хитойга қайтариладиган бўлсалар улар ушланади ва қийноқларга дучор бўлишади, дейилади HRW мақоласида.

HRW баёнотида таъкидланишича, Хитойдан қочганликлари тўғрисида баёнот берганларга ва “чегарадан ноқонуний ўтиш” борасида очилган ишлар тўхтатилиши керак.

XS
SM
MD
LG