Ссылки доступа

Қирғизистон бош вазири давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилишни кучайтиришга топшириқ берди


Мухаммедкалый Абылгазиев
Мухаммедкалый Абылгазиев

Қирғизистон бош вазири Мухаммадқалий Абилгазиев Баткен вилоятида юз берган ҳодисадан сўнг давлат чегарасининг қирғиз-тожик участкасини қўриқлаш ва ҳимоя қилишни кучайтириш борасида куч ишлатиш идораларига топшириқ берди.

ҚР ҳукумати матбуот хизматининг хабар қилишича, ҳуқуқ тартибот идораларига чегара жойларида доимий равишда патруллик қилиш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш топширилди.

Бош вазир ўринбосари Жениш Разақовга икки мамлакатнинг тегишли даволат идораларига музокаралар жараёнини тезлаштириш юзасидан топшириқ берилди. Ҳукумат раҳбарининг таъкидлашича, томонлар аввал эришилган давлатлараро даражадаги музокараларга содиқ қолиши ва чегара туманларидаги хавфсизликни мустаҳкамлаши керак.

9 январдан10 январга ўтар кечаси қирғиз-тожик чегарасининг Боткен вилоятидаги участкасида можаро юз берди, ҳодиса оқибатида номаълум шахслар Қирғизистон фуқаросига тегишли бўлган автомашинага тош улоқтиришди. ИИВнинг маълум қилишича, шундан кейин «тахминан 02:40ларда Кўктош қишлоғининг Даҳма деган жойида Тожикистон томонидан номаълум қуролдан ўқ отилди». Ҳозирга қадар ёрдам сўраб ҳеч ким мурожаат қилмади.

Тожикистон МХДҚ масъулиятни Қирғизистоннинг тегишли идоралари зиммасига юклади. Ҳар икки томоннинг хабар қилишича, вазият ҳуқуқ тартибот идоралари назоратига олинди ва маҳаллий аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG