Ссылки доступа

Прагада Польша визаси ва Украина гувоҳномаси бўлган ўзбекистонлик таксичи ушланди


Прага полицияси такси буюртамаси бўйича онлайн-сервисда ишловчи хусусий киракашлардан бирини ушлади. Эркак ўзининг шубҳали ҳатти-ҳаракатлари билан ҳуқуқ-тартибот идораларининг эътиборига тушди, дея хабар беради Vinegret.cz интернет нашри.

«Ҳайдовчи Ўзбекистон фуқароси бўлиб чиқди. У рақами Польшада рўйхатдан ўтган автомобилни бошқарган, ҳайдовчилик гувоҳномасини Украинада олган. У Чехия ҳудудида Польшанинг узоқ муддатли визаси асосида юрган. Эркак камида иккита қоида бузган – ишга жойлашиш ҳуқуқига эга бўлмаган ҳолда ишлаган ва тегишли рухсатномасиз такси хизматини кўрсатган», – дейилади хабарда..

Прага полициячилари протокол тузди ва қоида бузувчини мэрияга топширди.

XS
SM
MD
LG