Ссылки доступа

Ғаллаоролда эр-хотин ва уларнинг икки гўдаги ис газидан нобуд бўлди


Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида бир оиланинг 4 аъзоси ис газидан заҳарланиш натижасида ҳаётдан кўз юмган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълумот тарқатди.

Маълум қилинишича, ҳодиса Ғаллаоролнинг Қоронғул қишлоғида содир бўлган. 9 январь куни чақириқ ортидан воқеа жойига етиб борган тез тиббий ёрдам бригадаси хонадон соҳиби Д.Ш, унинг турмуш ўртоғи, 1987 йилда туғилган Н.Ш, 6 ёшли ўғли А.Й. ҳамда 3 ёшли қизи О.Й.да биологик ўлим ҳолатини қайд этган.

“Уларни бирламчитекширувдан ўтказилганда “ис газиданўткир заҳарланиш” дастлабки ташхиси қўйилган”, дейилади ССВ хабарномасида.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари суриштирув ишларини олиб бормоқда.

XS
SM
MD
LG