Ссылки доступа

Қозоғистонда “Ҳақорат” моддаси бўйича айбланган фаол Молдин оқланди


Оқтобе шаҳар суди 9 январь куни “Ҳақорат” моддаси бўйича айбланган маҳаллий фаол Алибек Молдинни оқлади. Судья Темиржан Алдановнинг эълон қилишича, ишда жиноят аломатлари кўринмайди. Ариза берувчилар Санимгул Суйинбаева ва Гулмира Бимаганбетова суд қарори юзасидан шикоят қилмасликларини айтишди.

Бундан аввалроқ, Алибек Молдин судда ўзига қўйилган айбни инкор қилган ва ўзига нисбатан очилган жиноий ишни фуқаролик фаоллиги учун маҳаллий расмийларнинг босими сифатида кўришини билдирган эди.

Бир неча бор тинч норозилик акцияларида қатнашган ва маъмурий жавобгарликка тортилган Молдинга ноябрь ойида жиноий модда бўйича айблов қўйилган эди. Унга нисбатан судга мурожаат қилган бир нечта аёл фаол сентябрь бошларида ҳокимият олдида ўз муаммоларини кўтарган кўп болали оналарни ҳақорат қилганини билдиришган эди.

Аввалига шикоятчилар уч нафар эди. 22 ноябрь куни судья Алданов бирлашган иш бўйича дастлабки эшитувларни ўтказди. Декабрь сўнгида аёллардан бири аризасини қайтариб олди.

Фаол Алибек Молдин 2016 йил ва 2019 йилги ер масаласига бағишланган митингларда қатнашган. Акциялар иштирокчилари сайловлар адолатли бўлишини талаб қилдилар. Фаол, шунингдек, Қозоғистондаги Хитой лойиҳаларига қарши норозилик акцияларидлаҳам иштирок этган.

XS
SM
MD
LG