Мухбиримизга маълум бўлишича, президент портретларини янгилаш талаби унинг соч ранги ўзгариши билан изоҳланмоқда.
Ҳар куни телевидение орқали кўрсатиладиган президент2018 йилнинг августида кутилмаганда ўз имижини ўзгартирди, унинг қорамтир сочлари одамларнинг кўз ўнгида кулранг тусга кира бошлади.
Мухбирларнинг маълум қилишича, бу талаблар Мари вилояти ҳудудида жойлашган барча давлат идораларига тааллуқли бўлиб, улар яқин вақт ичида президент портретларини янгилашлари керак бўлади. «Агар портретлар янгиланмаса, у ҳолда улар жуда катта жаримага тортилади ва ҳатто ишдан бўшатиладилар», дея хабар беради мухбир.
Бюджет ходимлари Азатлиқ радиоси мухбири билан суҳбатда бу вазиятдан норозиликларини билдирдилар. «Президент ҳар ойда соч рангини ўзгартиради, биздан эса ҳар гал унинг портретларини янгилашни талаб қиладилар», дея норозилик билдиришади бюджет ходимлари Азатлиқ мухбири билан ўз номларини ошкор қилмаган ҳолда.
Мухбир дўконлардаги давлат раҳбари портретларининг нархи билан қизиқди. «Портрет нархи 10 манатдан 100 манатгача. Безатиш учун 50 манатдан 200 манатгача тўлаш керак», дейди мухбир.
Шу тариқа президентнинг энг қиммат портрети 300 манатга айланади. Расмий курс бўйича бу 85 АҚШ долларини ташкил қилади, қора бозор курси бўйича 15 доллар демакдир. Энг арзон президент портрети 60 манат (расмий курс бўйича 17 доллар, қора бозор курсибўйича 3 доллар) туради.
Президент портретлари янгиланишидан ташқари, давлат идораларидан 2020 йилнинг шиори бўлмиш «Туркманистон – Бетараф Ватан» плакати осилиши ҳам талаб қилинади. "Бу плакатлар 20 манатдан 100 манатгача туради», дейди мухбир.