Ссылки доступа

Осиё: Россия ҳукуматининг истеъфоси ва Хитойдаги инсон ҳуқуқлари (тўплам)


Ҳудуднинг оммавий ахборот воситалари учун ушбу материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш борасида текин ҳуқуқ берилади. Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Осиё: Россия ҳукуматининг истеъфоси ва Хитойдаги инсон ҳуқуқлари. Human Rights Watch ташкилотининг янги ҳисоботи: Хитой 2019 йилда дунёдаги инсон ҳуқуқларининг энг асосий бузувчиси деб тан олинди. (видео Настоящее время)

- Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида бўлган йўлларнинг бир хил аҳволи. Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан Озодликка йўлланган видеода ўша ҳудудлардаги йўлларнинг аянчли аҳволи акс этган. Видео жўнатган турғунлар йўлларни яхшилаш масаласида президентдан ëрдам сўрашга мажбур бўлишаëтганини айтмоқда. (видео)

- "Мактабга йўл". Биринчи қисм . Дунёнинг турли бурчакларида яшаётган болалар мактабга бориш учун ҳар куни ҳаётларини гаровга қўяди. . (видео Настоящее время)

- 14 январ - Ватан ҳимоячилари куни. (Ўзбекистондан видео)

- Хоразмлик келин ва тожикистонлик куёв. Тожикистоннинг Восе туманида яқинда тўй ўтказилди. Тожикистонлик куёв уйига хоразмлик келинни олиб келди. Ёшлар Россиянинг олийгоҳларидан бирида танишган. (ТРдан видео)

- Уйи бузилишига қаршилар Навоий ҳокимлиги олдида намойиш ўтказди. Уйлари бузилаётганидан норози аҳоли 12 январ куни Навоий вилоят ҳокимлиги олдида тўпланиб норозилик намойиши ўтказди. Ҳокимлик қайта комиссия тузиб, 1 ой ичида норозилар талабини жиддий ўрганишга ва ҳеч кимнинг уйини эгасининг розилигисиз бузмасликка ваъда берди. (видео)

- Юзлаб юк машиналари Ўзбекистонга ўтолмаяпти. (видео Настоящее время)

- Кластерга айланган пахта тозалаш заводи ишчилари 3 ойдан бери ойлик ололмаяпти. Тошкент вилояти Пскент туманидаги пахта тозалаш заводи ишчилари заводнинг кластерга айлантирилганидан ва 3 ойдан бери ойлик берилмаëтганидан норози. Ойлик ўрнига берилаëтган маҳсулотлар нархлари дўкон нархидан қиммат. (видео)

- Муҳожир юки йўлда қолди, юзлаб ҳайдовчи Мирзиёевдан қарорини бекор қилишни сўрамоқда. Қорақалпоғистондаги чегарада Россиядан муҳожирлар юкини олиб келаётган юзлаб машина Ўзбекистонга киролмаяпти. Ҳайдовчиларга кўра, бунга 1 январдан амалга кўчган президент қарори сабабдир - 1та енгил машина ёки кичик фургондаги юкка 3-4 миллион сўм бож сўралган бўлса, ҳозир 80 миллион сўм сўралмоқда. (видео)

- "Деҳқонлар ерда ўтириб савдо қилаëтган бозордан ҳеч ким хабар олмаяпти". Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳри турғунининг ëзишича¸ шаҳар деҳқон бозорида деҳқонлар ерда ўтириб мусорлар ичида савдо қилишга мажбур бўлмоқда. Бозорда санитария қоидаларига умуман амал қилинмайди. Бозордан тушаëтган миллиардлаб пул кимнинг чўнтагига кетяпти¸ дейди турғун. (видео)

- Бадиий ижодкорлар уюшмасидан қувилган рассомлар асарлари. (фотогалерея)

- Сурхондарё касалхонасида чироқ йўқлиги сабабли беморларнинг қариндошлари ўпкани қўл кучи билан вентиляция қилмоқда. (видео)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG