Ссылки доступа

ҚРдаги Кумтор олтин конида ишлар давом эттирадиган бўлди


«Кумтор Голд Компани» компаниясига фаолиятини давом эттиришга рухсат берилди. Бу ҳақда «Азаттық» радиосига тоғ -металлургия касаба уюшмалари раиси Эльдар Таджибаев маълум қилди.

Унинг айтишича, 2020 йилги иш режаси Давлат санаоат, энергетика ва табиий бойликлар қўмитаси билан келишилди.

Декабрь ойида № 3 конида тупроқ босиб қолиши оқибатида ишлар тўҳтатилгани боис ишлар «Чон-Сары-Тор» ва «Кичи-Сары-Тор»да давом этади.

«Ҳозир компания ишни давом эттиришга тайёргарлик кўрмоқда. Ишсиз қолган 500 киши навбати билан ишга қайтади», - деди Таджибаев.

1 декабрь куни эрталаб «Кумтор»нинг конларидан бирида тупроқ босиб қолди. Ходимлар эвакуация қилинаётганида икки киши - Омурбек Ишенбеков ва бульдозер машинсти Жолдош Жунушов -бедарак йўқолгани аниқланди. Уларнинг жасади 2 ой қидирилди, 9 январь куни қидирув ишлари тўхтатилиши борасида қарорга келинди.

XS
SM
MD
LG