Ссылки доступа

Жанаозенда ишсизлар ишга жойлаштиришларини талаб қилишда давом этмоқда


22 январь куни Жанаозен яшовчилари кетма-кет уч кун маҳаллий расмийлардан нефтни қайта ишлаш корхоналарига доимий ишга жойлаштиришларини талаб қилишди.

Чоршанба куни нефт қазиб олиш билан шуғулланувчи Мангистау вилоятининг ушбу шаҳри ҳокимияти ҳамда бандлик ва ижтимоий дастурлар бўлимига камида юзлаб одамлар йўл олган.

Ҳокимиятга борган шаҳарда яшовчи Рима Култынбаеванинг Озодликка айтишича, ишга жойлаштиришни талаб қилаётганларга кўп болали оналар ва ёлғиз оналар қўшилган. "Ҳокимият бандлик бўлими деворларига қандайдир рўйхатни осиб қўйган. Бироқ бу бўйича ҳозирча ҳеч кимни ишга қабул қилишмади, ҳатто жамоачитлик асосида таклиф қилишмади", — дейди Култынбаева.

Унинг сўзларини жанаозенлик Маржан Туякова ва Айымгуль Абылханова ҳам тасдиқлашди. «Бизнинг аҳволимиз муҳим эмас. Эҳтимол, бу рўйхатни бизнинг эътиборимизни чалғитиш учун тайёрлашган бўлса керак», — қўшимча қилди Рима Култынбаева.

Фаол Нурсултан Нурымовнинг айтишича, бу йил иш топиб беришни талаб қилишда давом этган айрим одамларга маҳаллий расмийлар ва полиция турли босимларни кўрсатмоқда "Полиция томонидан биз “ноқонуний митинг” ўтказаётганимиз борасида огоҳлантиришлар бўлаётганлиги сабабли мен ҳокимиятга митинг ўтказиш борасида ариза билан расман мурожаат этиш мақсадида имзо йиғиш ниятидаман ", — дейди Нурымов.

Озодлик изоҳ сўраб Жанаозен ҳокими Максат Ибагаровга мурожаат қилди, бироқ унинг телефон рақами қўнғироққа жавоб бермади. Ҳокимият аппаратидан маълум қилишларича, унинг ўринбосари Галым Байжанов Актауда сафарда бўлган. Полициянинг минтақавий департаментидан изоҳ олишнинг имкони бўлмади.

Йил бошида Жанаозенда ишсизларнинг норозилик намойиши бўлиб ўтган эди. Ўшанда улар ишсизлар ва ёшлар муаммосига эътибор қаратилишини талаб қилган эди.

Мангистау вилоятидаги Жанаозен шаҳрида истиқомат қилувчи 200га яқин киши 20 январь куни маҳаллий хокимият олдига келиб нефть соҳаси корхоналарига доимий ишга жойлаштирилишларини талаб қилдилар.

Жанаозен ҳокими Мақсат Ибагаров Азаттық радиосига айтишича, ҳокимлик вакили тўпланганлар билан учрашди ва ҳокимлик рўйхат тузади. Норозиликка чиққанларнинг нефт компаниясига ишга жойлашишлари борасидаги талабларни телефон орқали изоҳлар экан Ибагаров — айни дамда нефтни қайта ишлаш тармоғида бўш ўринлар йўқлигини, ҳокимият ишсиз аҳолини давлат коммунал корхоналари ва бошқа сервис корхоналарига ишга жойлаштириш масаласини кўриб чиқаётганини айтди.

Расмий маълумотларга кўра, Жанаозенда жами (қўшни Тенге ва Қизилсой қишлоқлари ҳам қўшиб ҳисобланганда) 151 мингга яқин киши истиқомат қилади. Шаҳарда газни қайта ишловчи корхоналар ва «КазМунайГаза» компаниясининг шўъба «Озенмунайгаз» корхонаси бор.

XS
SM
MD
LG