Ссылки доступа

ИИВ формасидаги посбон уйсиз шахсни ҳақоратлади (тўплам)


Ҳудуднинг оммавий ахборот воситалари учун ушбу материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш борасида текин ҳуқуқ берилади. Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Покистонда қизлар ҳақ-ҳуқуқлари учун велосипед ҳайдайди. Покистоннинг Карачисида қизларнинг велосипед ҳайдаши камдан кам кузатилади. Велосипед ҳайдаганлари эса ҳақоратга учрайди. (видео)

- ИИВ формасидаги посбон уйсиз шахсни ҳақоратлади .Сурхондарё вилоят, Термиз шаҳар, Меҳробод маҳалласи турғуни халқ посбони Музаффар Улашовнинг кўчадаги фуқарони қўпол ҳақоратлагани акс этган видеони Озодликка тақдим қилди. Видеода кекса эркак паспортини текшираётган маҳалла посбони уни русча, ўзбекча уятли сўзлар билан ҳақорат қилади. (видео)

- Ўзбек киноси шоҳ асарларидан бирини олган кинотасвирчи оламдан ўтди. (видео)

- Янги Сенатнинг эски юзлари. (фотогалерея)

- Бемор бола онаси: Наҳотки турли-туман ситилар ўрнига шифохона қуришнинг иложи бўлмаса? Қишда гриппга чалинган ва шамоллаганлар сони кўпайиши ортидан Тошкент шаҳридаги болалар касалхоналарида жой етишмаслиги оқибатида беморлар йўлакларга жойлаштирилмоқда. Соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассисларининг айтишларича, расман 2,5 миллиондан ортиқ аҳоли яшайдиган пойтахтда фақат бештагина болалар шифохонаси бор ва улардаги ўринлар сони 1267 та билан чекланади. (видео)

- Томскда тунда чиққан ёнғинда 10 ўзбекистонлик муҳожир ёниб кетди. Россиянинг Томск вилояти Асиновск туманидаги қишлоқда 21 январга ўтар кечаси ёнғин чиқди, оқибатда 10 ўзбекистонлик меҳнат муҳожири нобуд бўлди. Ўлганлар бир қаватли ëғоч уйда яшаган, ҳаммаси "Гринвуд" ёғоч тайёрлаш компанияси ишчилари бўлган. (видео)

- Мактаб ўқувчилари: Инсофли домлалар 45 минут дарс ўтади¸ инсофсизлари 10-15 минут. Қашқадарë вилояти Нишон туманидаги 32 мактаб синфхоналари совуқлигидан мактаб ўқувчилари дарсда қишки кийимларини кийиб ўтиришга мажбур бўлмоқда. Ўқувчиларга кўра¸ дарсни инсофли домлалар тўлиқ ўтмоқда¸ инсофсизлари эса 10-15 дақиқа билан чекланмоқда. (видео)

- Болалар касалхоналарида жой етишмасдан беморларни йўлакларга жойлаштиришмоқда. Соғлиқни сақлаш соҳаси мутахасисларининг айтишларича, расман 2,5 миллиондан ортиқ аҳоли яшайдиган пойтахтда фақат бештагина болалар шифохонаси бор ва улардаги ўринлар сони 1267та билан чекланади. (фотогалерея)

- ЭКСКЛЮЗИВ: Ўзбекистондан қочган блогер Шабнам руҳий хаста эмаслигини исботламоқчи. Шабнам Озодлик билан видео суҳбатда Хоразмдаги қамоқхонада пайти хориждаги мухолифат етакчиларидан бири Муҳаммад Солиҳга қарши кўрсатма олиш мақсадида ўзини қийнашганини иддао қилди. Озодлик билан суҳбатда блогер хусусан¸ ўзини қип-яланғоч қилиб, ечинтириб, сочидан судраб уришганини ҳикоя қилди. (видео)

- “Вақф”га ўтган ёдгорликлар тақдири нима бўлади? Бош вазир фармойиши билан 1,5 йил олдин Маданият вазирлигидан олиниб, "Вақф” хайрия жамғармасига ўтказилган 189 обида қаровсиз қолди. Маълум бўлишича, ЮНЕСКО рўйхатига киритилган баъзи обидаларда на қоровул, на фаррош қолган. (видео)

- Янги йилдан ўзбек-қирғиз чегарасидаги қатнов кескин камайди. 1 январдан Ўзбекистон чегарасида ундирила бошлаган ягона бож тўловига қарши намойишию норозилик жамоатчилик диққатида қолмоқда. Қўшни давлатларга қатнаётган аҳоли ва муҳожир юкини ташиб, кун кўрган ҳайдовчилар бож фавқулодда ошиб кетганидан норози бўлмоқда. (видео)

- Чироқчида собиқ СЭСнинг 150ка яқин ходими ишсиз қолди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги тузилмаси Чироқчи тумани филиалида 150ка яқин ходим ишдан бўшатилди. Республика бўйича эса 10 минг иш ўрни қисқартирилди. Аслида 7 минг иш ўрни қисқартирилиши режалаштирилган бироқ Молия вазирлиги 10 минг қилиб белгилаган. (видео)

- Ўзбек роки асосчиси Даврон Ғоипов: Рок – бу миллий мусиқа! Охирги йилларда ҳукумат “қора рўйхатидан” чиқарилган таниқли ўзбек қўшиқчиси ва бастакори, “Оригинал” рок-гуруҳи асосчиси Даврон Ғоиповнинг концерти бўлиб ўтди. Ўзбек роки асосчиси саналган 59 ёшли Даврон Ғоипов концертдан олдин Озодлик саволларига жавоб берди. (видео)

- Афғонистонда машина ҳайдайдигаан аëллар кўпаймоқда. (видео)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG