Шу тариқа Файзиддин Қаҳҳорзода 13 февраль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида “Тожикистонинг Хитой олдидаги катта қарзи уни бу мамлакатга боғлаб қўйиши ва қарам қилиб қўйиши” борасида Америка тадқиқотларига изоҳ берди.
Молия вазириннг хабар қилишича, Америка тадқитқотларининг хулосаси «шунчаки эксперт фикридир». Унинг сўзларига қараганда, Тожикистон қарз олишда бир мамлакат билан чекланиб қолмасдан, Душанбе Европа Иттифоқи ва АҚШдан хам кредит олишдан манфаатдор.
Америкалик тадқиқотчи, “Хитой кредит дипломатияси” концепциясининг муаллифиСэм Паркер Душанбега мурожаат қилар экан, Пекиндан катта қарз олган мамлакатлар тақдирини ўйлаб кўришга чақирди. «Акс ҳолда Тожикистон табиий ресурслари тез орада Хитой қўлига ўтиб қолиши мумкин», - дея таъкидлайди тадқиқотчи.
Сэм Паркернинг қайд қилишича, Тожикистон ўз вақтида қарздан қутила олмайди ва шу сабабли унинг Хитой томонига олтин ва кумуш конларини бериш амалиёти одатий ҳолга айланади. «Бунинг натижасида буресурслардан фойда Тожикистонга эмас, балки Хитойга тушади. Аслида бу ресурслар узоқ муддат мамлакатга ва Тожикистон халқига хизмат қилиши керак», - дея қўшимча қилади Паркер.
Аммо молия вазири Файзиддин Қаҳҳорзоданинг фикрича, «эксперт шахсий фикрини билдириш хуқуқига эга», Тожикистоннинг эса Хитой олдидаги қарзларини узиши билан боғлиқ муамоси йўқ. Тожикистон молия вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, бугунги кунда Душанбенинг Пекинга қарзи 1,1 млрд долларни ташкил қилади – бу Тожикистон ташқи қарзининг ярмидир.
Хитойдан олинадиган кредитлар доимий суратда тожик жамиятида танқид қилинади. Экспертларнинг айтишларича, Тожикистон фақат Хитой инвестицияларига қарам бўлиб қолмасдан бошқа мамлакатлар учун ҳам инвестиция шароитларини яратиб бериши керак.