Ссылки доступа

Оқ Уй: АҚШ “Толибон” билан келишувга эришишга “жуда яқин”


Переговоры делегаций США и афганских талибов в Катаре. Архивное фото

АҚШ “Толибон” ҳаракати билан тинчлик келишувига эришишга “жуда яқин”, деди президент Дональд Трамп. Унга кўра, “Толибон” вакиллари ҳам “битимга эришишни жуда хоҳлашади”.

Трамп келишувга эришишнинг аниқ муддатларини айтмади, бироқ вазият ой охиригача ойдинлашиши кераклигини маълум қилди. «Ўйлайманки, биз битим ҳақида шартлашиб олишимиз учун яхши имконият бор. Бу битим бўлади дегани эмас, бироқ биз келаси икки ҳафта мобайнида эҳтимол билиб оламиз»,- дея АҚШ президентининг сўзларидан иқтибос келтиради AFP агентлиги.

Сўнгги кунларда АҚШ “Толибон” ағфон радикал гуруҳи билан тинчлик музокараларида “ўта муҳим силжиш”га эришди, деди пайшанба куни АҚШ Давлат котиби Майк Помпео. Унга кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп музокаралар давом эттирилишини маъқуллади, бундан кўзланган якуний мақсад бир неча ўн йиллардан бери давом этиб келаётган Афғонистондаги можаронинг тинч якун топишига эришиш. Америка ҳарбийлари бу урушда 2001 йилдан бери, яъни салкам 19 йилдан бери иштирок этмоқда.

Афғонистон президенти Ашраф Ғанининг Твиттерда ёзишича, Помпео у билан телефон мулоқотида толиблар билан музокараларда илгари силжиш ҳақида хабар қилган. Сўз, унга кўра, Афғонистондаги зўравонлик кўламини камайтириш ҳақида бормоқда.

Айни арафада, 13 февраль куни Пентагон раҳбари Марк Эспер АҚШ ва “Толибон” етти кунга Афғонистондаги ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги таклифни тайёрлашганини маълум қилди.

“Толибон” билан музокаралардаги улкан муваффақиятлар ҳақида олдин ҳам хабар қилинган, бироқ сентябрь ойида Трамп улар “ўлик” экани ва Афғонистондаги жанговор ҳаракатлар қайта бошланганини айтган эди.

"Толибон" вакили жума кунидан эътиборан, гуруҳ жанговор операциялари сонини камайтиришга киришажагини тасдиқлади. Ўт очишни тўлалигича тўхтатиш хусусида, унга кўра, сўз бормаяпти.

Трамп бир неча марта америкалик ҳарбийларни Афғонистондан тўлиқ олиб чиқишга уринаётганини айтганди. Толиблар музокараларда Америка қўшинларини Афғонистондан олиб чиқишнинг аниқ санасини айтишни талаб қилмоқда. Бироқ АҚШ томони афғон расмийлари толиблар билан тинчлик шартлари ҳақида келишиб олмагунча аскарларини олиб чиқа олмаслигини баён қилмоқда.

“Толибон” отрядлари Афғонистон ҳудудининг бир қисмини назорат этаяти. Охирги вақтларда уларнинг ўзлари “Ислом давлати” террорчи гуруҳи тарафдорларининг ҳужуми нишонига айланишаётир.

“Толибон” Россияда террорчилик ташкилоти сифатида таъқиқланганига қарамай, толиблар иштирокидаги музокаралар бир неча марта Москвада ҳам бўлиб ўтди.

"Толибон" 1996 йилдан то 2001 йилгача деярли бутун Афғонистонни назорат қилиб келди. 11 сентябрдаги терактлардан кейин толиблар Усома бин Ладенни АҚШга топширишдан бош тортди. Шундан кейин АҚШ бошчилигидаги коалиция толиблар рақибларига Кобул ва мамлакатнинг катта қисмини тортиб олиб беришда ёрдам кўрсатди.Бироқ Афғонистондаги қўпорувчилик ва ҳарбий ҳаракатлар сўнгги йилларда у ёки бу даражада мунтазамлик билан давом этмоқда.

XS
SM
MD
LG