Ссылки доступа

Қозоғистон ҳукумати Назарбоев набирасининг Facebook даги постини биринчи бор изоҳлади


Ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазири Даурен Абаев илк бор Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг набираси – Ойсултон Назарбоев номидан Фейсбукда ёзилган постлар туркумига муносабат билдирди.

Абаев “Хабар” давлат телеканалининг “Очиқ мулоқот” дастурида чиқиш қилди. Бу расмийлар томонидан Ойсултон Назарбоев сўзларига биринчи расмий муносабатдир. Олдинроқ Озодлик мухбири Ойсултоннинг онаси – парламент сенати спикери Дариға Назарбоевадан парламент йўлакларида изоҳ олишга уринди, бироқ қўриқчилар журналистнинг буни амалга оширишига ҳалал беришди.

Дастурнинг қозоқ тилидаги кўрсатувида Даурен Абаевнинг айтишича, бу “она фожиаси”, чунки унинг учун ўз фарзандидан қимматлироқ нарсанинг ўзи йўқ.

Кўрсатувнинг рус версиясида эса Абаев наркобоғлиқликдан даволанаётган кишининг очиқланмаларини “муҳокама қилиш, иқтибос келтириш, ҳавола қилиш этикага зид”лигини баён қилди. Унинг қайд қилишича, Ойсултоннинг постлари гўёки «муайян одамларнинг найранглари остида ёзилган», собиқ президент набирасининг ўзи эса “руҳиятга таъсир кўрсатувчи воситалар таъсири остида бўлган”. У “мазкур мавзуни ёпишга” ва кишининг бахтсизлиги ҳисобига “арзон рейтинг”га учмасликка чақирди. Шундан кейин мамлакатнинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевга тўхталиб, у мамлакат учун улкан ҳисса қўшганини, бундай чиқишлар атиги “уни ёмонотлиқ қилиш учун аянчли уриниш” дан бошқа нарса эмаслигини айтди.

Ойсултон Назарбаев —Нурсултон Назарбоевнинг катта қизи, Қозоғистон сенати раисиДариға Назарбоева ва марҳум Рахат Алиев (у 2015 йил февралида Вена қамоқхонасида осилган ҳолда топилди)нинг иккинчи ўғли. Айсултан Британия Қиролликҳарбий академиясининг «Сандхерст» қуруқликдаги қўшинлар бўлимида таҳсил олган, ўқишни тамомлаб ватанга қайтди ва Мудофаа вазирлигининг разведка бош бошқармасига ишга кирди. 2017 йилда етти ой Қозоғистон футбол федерацияси вице-президенти вазифасини бажарди.

Сўнги икки йилда Айсултан жамоатчиликка кўриниш бермади. Facebook’даги саҳифасида гиёҳванд бўлиб қолгани ва унга тобеликдан даволангани борасида тан олиб ёзганидан кўп ўтмай ғойиб бўлиб қолди.

Тез орада яна Facebook’ка қайтди ва оиласи томонидан бўлаётган таҳдидлар борасида ва мажбуран Россия қамоқхонасига жойлаштиришгани ҳақида постлар ёза бошлади. 13 февраль куни Facebook’даги ўзининг саҳифасида Буюк Британиядан сиёсий бошпана сўрагани ҳақида ёзди.

XS
SM
MD
LG