Бу илтимосни элчи жаноблари Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан 12 февраль куни бўлиб ўтган учрашуви чоғида арз этган.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, Ортиқхўжаев бу масалаларни ечишда ўз ваколатлари доирасида ҳар томонлама кўмак кўрсатишга тайёр эканини айтган.
Учрашув чоғида Сантош Джа Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини ошириш борасидаги таклиф ва тавсиялари билан ўртоқлашган, икки давлат ўртасида авиақатновни такомиллаштириш, хусусан, Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни ташкил қилиш, ҳинд ресторанларини очиш ва бошқа таклифларни билдирган.
Учрашув якунида томонлар ҳамкорликка оид мулоқотни мунтазам давом эттиришга келишиб олганлар.