Ссылки доступа

Туркманистон президентининг қадрдон тумани энг яхши дея тан олинди ва $1 миллионга эга бўлди


Село Бабарап Геокдепинского этрапа Ахалской области
Село Бабарап Геокдепинского этрапа Ахалской области

Геокдепа этрап(туман)и 2019 йил мамлакатнинг энг яхши этрапи танловида ғолиб бўлди ва 1 миллион АҚШ доллари миқдорида мукофот олди.

Давлатга тегишли ТДХ, ахборот агентлигининг хабар қилишича, мукофотни топшириш маросими 15 феврал куни Геокдепа этрапидаги Изгант қишлоғида бўлиб ўтди. Тантаналарда бош вазир ўринбосарлари, Межлис депутатлари, вилоят ва этраплар маъмуриятлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари, ишлаб чиқариш зарбдорлари, фахрий оқсоқоллар, ёшлар ва вилоятнинг кўплаб аҳолиси иштирок этди.

Ахал вилоятининг Геокдепа этрапини 1 миллион АҚШ доллари миқдоридаги пул билан мукофотлаш тўғрисидаги фармон президент Гурбангули Бердимухамедовтомонидан 7 февраль куни имзоланган эди.

Эътиборлиси шундаки, айнан Геокдепа этрапида президент Бердимухамедов туғилган. Бундан ташқари мазкур туман яқин орагачапрезидентнинг ўғлиСердар Бердимухамедов раҳбарлик қилган Ахал вилояти таркибига кирарди. Президентнинг ягона ўғли 2019 йилда Ахал вилоятининг ҳокими этиб тайинланган эди.

Сердар Бердимухамедов раҳбарлиги даврида Ахал вилояти давлатга пахта топшириш режасини бажарган, шунингдек вилоятнинг янги марказини қуриш учун $1,5 миллиард доллар олган эди.

7 февраль куни Гурбангули Бердимухмедов ўзининг ўғлини Туркманистон саноат ва қурилиш вазири этиб тайинлади​.​.

XS
SM
MD
LG