Ссылки доступа

Сўғд вилоят милиция раҳбарининг сўзлари туфайли ҚР ТИВ Тожикистон элчисини чақирди


14 февралда куннинг иккинчи ярмида Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлигига Тожикистоннинг Фавқулотда ва Мухтор элчиси Назирмад Ализода таклиф қилинди. Бу ҳақда ташқи сиёсат маҳкамаси маълум қилди.

Тарқатилган хабарларга қараганда, учрашувда Тожикистон Республикасининг Сўғд вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган Абдулло Навжувоновнинг яқинда айтган гапларидан қирғиз томони жуда ҳам безовта бўлгани таъкидланди. «Жумладан, Тожикистонинг айрим ОАВ, шунингдек интернет сегментида 2020 йилнинг 13 февраль куни “Тарихни кўтарадиган бўлсак Баткен ҳеч қачон қирғиз ери бўлмаган” («Если поднять историю, в прошлом Баткен никогда не был кыргызской землей») деб номланган мақола эълон қилинди ва тарқатилди, унда Қирғизистонга қўшни бўлган Сўғд вилояти хуқуқ тартибот идорасининг раҳбари, юмшоқ қилиб айтганда тарихни ва фактларни сохталаштиришга уринган, унинг баёнот беришича, гўёки«ота-боболари қирғизларни бу ерга олиб келган ва уларга бу ерларни берган экан, бу ўз навбатида бугунга келиб тожик томони учун муаммога айланибди», - дейилади ТИВ баёнотида.

Элчи билан суҳбатда, вазирликнинг таъкидлашича, юқори лавозимли амалдорлар, бунинг устига хуқуқ тартибот идорасининг юқори лавозимли вакили томонидан бу каби фикрлар айтилишига йўл қўймаслик таъкидланди, аксинча улар иғвогарона баёнот ва ҳаракатларга йўл қўймаслик борасидаги икки давлат раҳбарларининг топшириқларини бажаришлари керак. «Қирғизистон томони расмий Душанбедан жавоб кутади ва келажакда бу каби фактлар қайтарилмаслигига умид қилади», - дейилади ТИВ баёнотининг якунида.

Тожикистон генералининг баёноти ОАВ томонидан тарқатилди. Расмий Душанбе ҳозирча Навжувоновнинг фикрлари юзасидан изоҳ бермади.

Бишкек ва Душанбе ўртасидаги муносабатларда чегараларнинг аниқланмаганижиддий муаммо бўлиб қолмоқда. Чегара олди худудларида мунтазам можаролар бўлиб турибди. Қирғизистон-Тожикистон ўртасидаги чегаранинг узунлиги 970 километрдан кўпроқ бўлиб, шундан 450 километри ҳозирча делимитация ва демаркация қилинмаган.

XS
SM
MD
LG