Ссылки доступа

Қозоғистонда Интернетда узилишлар. Ҳукумат «ахборот ресурслар» ишини тиклашга уринмоқда


16 февраль, якшанба куни Қозоғистонда айрим ахборот сайтлар, жумладан Азаттиқ радиоси сайти, ижтимоий тармоқлар, Youtube платформаси ва Google сервисида узилишлар кузатилди.

Фойдаланувчилар Интернет тезлигининг пастлигидан шикоят қилмоқда. Бир неча кундан бери Telegram мессенжерига кириш билан боғлиқ муаммо кузатилмоқда, шу билан бирга VPN (виртуал хусусий тармоқ – муҳ.) орқали мессенджер узилмасдан ишламоқда.

Қозоғистон президентининг матбуот котиби Берик Уали ўзининг Facebook’даги саҳифасида Қасим-Жомарт Тоқаев «барча информацион ресурсларнинг ишини тиклаш юзасидан топшириқ бергани» борасида ёзди. Айни дамда президент амалий ташриф билан Германияда бўлиб турибди.

Қозоғистонда интернет-блокировкаси, жумладан ижтимоий тармоқларнинг блокировкаси аввалги йилларда асосан тунги вақтларда кузатилган эди. Қозоғистон расмийлари бу борадаги саволларга «техник муаммолар» дея жавоб беради. Провайдерлар эса носозликларни инкор қиларди.

Қозоғистонда кенг қамровли интернетблокировкаси ўтган йилнинг 9 май ва 9 июнь кунлари тинч намойиш иштирокчиларининг оммавий ушланишлари фонида кўзга ташланган эди.

Қозоғистонда фавқулотда вазиятлар, жумладан “ижтимоий” ва техноген характердаги холатлар вақтида куч ишлатиш салоҳиятига эга идоралар зудлик билан Интернет ва алоқа воситаларини блоклашҳуқуқига эга.

XS
SM
MD
LG