Ссылки доступа

Тожикистонда сим-карталарни қайта рўйхатга олиш муддати яна икки йилга узайтирилди


Тожикистонда ID-паспорти бўйича сим-карталарни қайта рўйхатга олиш муддати яна икки йилга, 2022 йилнинг февралига қадар узайтирилди. Ҳукуматнинг бу борадаги тегишли фармойиши 14 феврал куни имзоланди, аммо расмий ОАВ 15 феврал куни кечқурунга бориб эълон қилди.

Ҳукуматнинг янги намунадаги паспорт бўйича сим-картларни қайта рўйхатдан ўтказиш борасидаги қарори сўнги йилларда танқидлар остида қолди ва аҳолининг норозиликларига сабаб бўлди. Фуқаролар бу қарорни ўз ҳамёнлари учун оғир юк эканини ва бюджетни тўлдиришнинг бир усули эканини айтган бўлса, ўз навбатида хукумат буни хавфсизлик чораларини таъминлаш дея изоҳлади.

Шу кунларда шаҳардаги паспорт столларида навбатлар кузатилмоқда, тўғри навбатларда аввалгидекур-йиқитлар бўлмаяпти. Пойтахтда яшовчи Мижгона Тошева 15 февралга қадар пластик паспорт олиш учун бор кучини сарфлади. «Минг афсус, 20 кун ўтди, аммо паспортим тайёр эмас. Одамларнинг кўплиги баҳона қилинмоқда», - дейди Мижгона.

Час "икс" настал. Что станет с сим-картами, не прошедшими перерегистрацию?
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:20 0:00

Тожикистон ИИВ маълумотига кўра, айни дамда мамлакатда 7 млн сим-карт рўйхатга олинган, шундан атиги 3,2 миллиони янги намунадаги паспорт ва 3,5 миллиони янги паспорт бўйича рўйхатдан ўтган. Айрим фуқоролар иккитадан сим-картга эгалиги инобатга олинган тақдирда ҳам, 3 миллионга яқин фуқоро янги намунадаги паспорт олмаган, дея хабар беради хуқуқ тартибот идораси.

Эслатиб ўтамиз, ТР хукумати томонидан қабул қилинган «Электр алоқа тармоғига уланиш тартиби ва талаблари ва улар билан боғлиқ хизмат кўрсатиш тўғрисида»ги қарорга кўра, мобил телефонларнинг барчаабонентлари ўзларинингSIM-картларини 2014 йилги намунадаги ID-паспорт бўйича 2019 йилнинг 15 августигача қайта рўйхатдан ўтказишлари керак эди. Август ойида президент Эмомали Раҳмон қайта регистрация муддатини ярим йилгача, яъни 2020 йилнинг 15 февралига қадар узайтирди.

Бу Тожикистонда сўнги йилдаги иккинчи бор сим-картларни қайта расмийлаштиришдир. Мамлакат расмийлари ўтган йили барча мобил алоқа абонентларига 2018 йилнинг 1 октябрига қадар ўз номларидаги иккитадан ортиқ бўлмаган сим-картларни қайта расмийлаштиришни юклаган эди.

Тожикистон фуқоролари янги намунадаги ID-паспорти учун 100 сомони(10 АҚШ доллари) тўлаши керак.

XS
SM
MD
LG