Ссылки доступа

Япония сайлов жараёнида МСКни қўллаб-қувватлаш учун Қирғизистонга 4 млн доллар ажратади


Япония ҳукумати сайлов жараёнида Марказий Сайлов комиссиясини қўллаб-қувватлаш учун Қирғизистонга 4 млн доллар ажратади. Бу ҳақда ҚР Давлат Регистрация хизмати матбуот хизмати хабар берди.

Давлат Регистрация хизмати раиси Ақин Мамбеталиев иккита лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш учун 8 миллион доллар ажратилишига бағишланган Битимни имзолаш тадбирида иштирок этди.

ДРХ маълумотига кўра, Япония хукумати МСКга “сайлов жараёнлари халқаро стандартларга мос доимий такомиллашуви ва жиҳозлари модернизациялашуви йўлида инклюзив ривожи, интеграцияси учун” 4 миллион доллар ажратади.

Иккинчи лойиҳа ҳақида ДРХ батафсил маълумот бермади.

XS
SM
MD
LG