Ссылки доступа

Bloomberg: Саудия Арабистони Европага нефтни $25дан етказиб беради


Саудия Арабистони ўзининг Arab Light нефтининг бир баррелини Европага $25дан сотишни ва етказиб беришни уч баробар кўпайтиришни режалаштирмоқда, дея манбаларга таянган ҳолда Bloomberg хабар беради.

Bloombergнинг аниқлашича, бир баррел учун 25 доллар Россиянинг Urals русумидаги нефтига қараганда анча арзон бўлиб, Европа нефть бозорини "нефть учун Ар-Риёд ва Москва ўртасидаги қақшатқич жанг майдонига айлантиради". Агар Urals нархи тушмайдиган бўлса у ҳолда бозордан сиқиб чиқарилади.

Давлатга тегишли Saudi Aramco нефть компаниясининг нефтни катта чегирма билан сотиш борасидаги таклифини Британия-Голландиянинг Royal Dutch Shell, Британиянинг BP, Франциянинг Total, Испаниянинг Repsol ва CEPSA компаниялари олди. Европа компаниялари одатий етказиб беришларга нисбатан 25%-200% дан ошиб кетадиган даражада нефть етказиб беришни истамоқда.

Bloombergнинг фикрича, Европа Саудия Арабистонидан нефть экспорти кўпаядиган асосий минтақага айланади. Шу кунгача Саудия Арабистони нефть экспортининг 10% Европа ҳиссасига тўғри келарди.

Яқинда Саудия Арабистони нефть қазиб олиш ҳажмини бир кунда 1 миллион баррелга кўпайтириш билан пўписа қилган эди. Бунга Россия нефть қазиб олишни қисқартиришга рози бўлмагани боис ОПЕК+келишуви барбод бўлгани сабаб бўлди. Шундан сўнг нефть нархи тушиб кета бошлади. Ҳозир Brent $33,5 туради , Россиянинг Urals нефти эса бир баррели $32,25 дан сотилмоқда.

Нефть нархи тушиб кетгач евро ва долларнинг курси нефтга қарам мамлакатларда валюталар курси бирданига кўтарилиб кетди. Масалан, 2016 йил февралидан илк бор Россияда евро 12 март куни 84 рублга чиқди. Қозоғистонда доллар 12 март куни 400 тенге даражасида сотилди.

XS
SM
MD
LG