Ссылки доступа

Канада бош вазирининг рафиқаси коронавирусга чалинди


Премьер-министр Канады Джастин Трюдо с женой

Канада бош вазири Джастин Трюдонинг рафиқаси коронавирусга чалинди. У касаликнинг енгил формасини бошдан кечирмоқда. Аёл изоляцияда ушлаб турилибди. Бу ҳақда Канада бош вазири идораси маълум қилди.

Трюдо ўзини яхши ҳис қилмоқда, унда касаллик аломатлари йўқ. У бош вазир лавозимни 14 кун мобайнида карантинда бўлган ҳолда бажариб туради. Унинг вирусга чалинганлигини текшириш режалаштирилмаган.

Нью-Йоркдаги БМТнинг идорасида илк касаллик аниқланди. У – филиппинлик дипломат бўлиб, 9 март куни ишга чиққан эди. БМТдагиФилиппин ваколатхонасининг барча ходимлари карантинга жойлаштирилди.

Коронавирус учун тестни Боразилия президенти Жаир Болсонару ҳам топширди, у бундан аввал янги коронавирус тарқалишини"ўйлаб топилган" дея таърифлаган эди. Болсонару ёрдамчиси Фабио Вайнгартен коронавирусга чалингани борасида тарқатилган хабардан сўнг тести топширди. Ўтган шанба куни Вайнгартен Бразилия делагеацияси таркибида АҚШда командировкада бўлган вақтда Америка президенти Дональд Трамп билан бир бинода овқатланган эди. Трамп журналистлар билан суҳбатда бирор бир хавфни ҳис қилмаётганини айтди.

Англиянинг "Челси" футбол клуби ўйинчиларидан бири Каллума Хадсона-Одоида коронавирус аниқланганидан сўнг карантинга кетди. Бундан аввалроқ "Арсенал" бош тренери Микел Артетада коронавурус аниқланганидлан сўнг карантинга кетган эди.

Европа мамлакатларида коронавирус инфекцияси тарқалиши сабабли мактаб ва университетлар ёпилмоқда. Пайшанба куни Португалияда ўқув муассасалари беркитилгани ҳақида эълон қилинди. Францияда мактаблар, университетлар ва болалар боғчалари душанбадан беркитилади. Австрия Хитойдан кейин коронавирусга чалинганлар сони бўйича иккинчи ўринда турувчи Италиядан келувчилар учун чегараларни беркитди.

Йирик шаҳарларда музейлар ёпилмоқда, АҚШда эса Калифорниянинг "Диснейленд"ини ёпиш борасида қарорга келинди.

13 март куни эрталаб жаҳонда 13 мингдан ортиқ коронавирусга чалиниш ҳолатлари қайд қилинди. Беш мингга яқин бемор вафот этди. Соғайиб кетганлар сони 70 мингдан ошиб кетди. Коронавирус 110дан ортиқ мамлакатга тарқалди. Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг сўнги маълумотига қараганда, бир кеча кундузда тўртта мамлакат ва ҳудудда: Француз Полинезияси, Туркия, Гондурас ва Кот-дʼИвуардакоронавирусҳолати аниқланди.

XS
SM
MD
LG