Ссылки доступа

Тожикистонда Наврўз рамзи тасдиқланди


Тожикистонда мамлакат президенти Эмомали Раҳмон билан келишилган ҳолда Халқаро Наврўз байрами ва 2019-2021 йиллардаги миллий Янги йил рамзи тасдиқланди.

Рамз Тожикистон Рассомлар уюшмаси томонидан мамлакат Фанлар академияси олимларининг хулосаларига биноан тайёрланди, дея хабар беради давлат раҳбари матбуот хизмати.

Рамз вақт ва само ҳаракатини акс эттирувчи еттита доирали ликопчадан иборат. Ҳар еттита айлана миллий орнаментлар, «гулдузи» каштачилик нақшлари, энг сўнгида эса сумалак ва табиатнинг уйғонишини акс этирувчи баҳорнинг илк гуллари билан безатилган.

Иккинчи рамз эса айлана формасида бўлиб, марказда Ер сайёраси акс этган, унинг икки ёнида Миллий байроқ ва баҳор тимсоли бўлмиш сумалак, қалдирғоч ва «Наврўз-2020» сурати бўлган камалак чизилган.

Эслатиб ўтамиз, Душанбеда Наврўзнинг рамзи бўлмиш 30 метрлик Сумалак ҳайкали ўрнатилган марказий майдонида шу кунларда одамлар сийрак: пойтахтда яқинлашиб келаётган байрам кайфияти сезилмайди. Маҳаллий расмийларга таянган ҳолда ОАВнинг хабар беришича, бу йил Наврўзни нишонлаш кунларида оммавий сайрлар, театрлаштирилган намойишлар бўлмайди.

XS
SM
MD
LG