Ссылки доступа

Коронавирусга чалинганлар сони 6 нафарга етди


uzbekistan - Ambulance

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 6 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, АОКА, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамкорлигида ташкил қилинган Koronavirus Info Телеграм-канали маълумот тарқатди.

Аввалроқ Озодлик Франциядан қайтган тошкентлик аёл, унинг ўғли ва қизида, шунингдек, Истанбулдан келган бир ўзбекистонликда инфекция аниқлангани ҳақида хабар қилган. Эндиликда Франциядан қайтган аёлнинг эри ва набирасида ҳам коронавирус инфекцияси қайд этилгани айтилмоқда.

COVID-19 вирусини юқтириб олганлар аниқланганидан кейин Ўзбекистонда улар билан алоқада бўлгани тахмин этилган 230 киши карантинга олинган.

XS
SM
MD
LG