Ссылки доступа

Афғонистон ҳукумати “Толибон” маҳбусларини озод қилиш режасини кейинга сурмоқда


Афғонистон расмийлари баёнот бериб, “Толибон”нинг 1500 нафар маҳбусини озод қилишни кейинга суришини айтар экан, Афғонистон ҳукумати ва толибон-жангарилари ўртасидаги тинчлик музокаралари имкониятларини ва инқирозни янада кескинлаштирмоқда.

Афғонистон миллий хавфсизлик Кенгаши вакили Жавед Фейсалнинг 14 март куни хабар беришича, озод қилинадиган маҳбусларнинг рўйхатини кўриб чиқиш учун ҳукуматга бироз вақт керак бўлади. Бу масала бўйича “Толибон” зудлик билан жавоб қайтармади.

Афғонистон президенти Ашраф Ғанининг 11 мартдаги фармонига қарамай қамоқдаги толибларни озод қилиш кейинга сурилди. Президент Ашраф Ғани ички афғонлараро музокараларни бошлаш йўлида “яхши ишора” сифатида 14 мартдан озод қилиш жараёни бошланишига ваъда берган эди. Ўтган ойда АҚШ билан эришилган Келишувга биноан «Толибон» Афғонистон хукумати билан музокоралар олиб боришга розилик билдирган эди.

АҚШ ва «Толибон» ўртасидаги Келишувга кўра 5000 толибон жангариси ва 1000 нафар ҳукумат аскари ички афғонлараро музокаралар бошлангунга қадар озод қилиниши керак.

XS
SM
MD
LG