Ссылки доступа

Қозоғистон Миллий банкининг баёнотидан кейин алмашув пунктларида доллар кескин қимматлади


Қозоғистон Миллий банкининг танга курсини ушлаб туришдан воз кечиши борасидаги баёнотидан кейин душанба куни алмаштирув шахобчаларида доллар юқорига сакради.

Соат 11:30 ҳолатига кўра, Олмаота ва Нур-Султон шаҳарларидаги алмаштирув шахобчаларида долларни 440 тангадан сотишмоқда, деб хабар беради Kurs.kz сайти. Тижорат банклари долларни 440 тангадан сотишмоқда. Жума куни ўртача курс бир доллар учун 405,46 тангани ташкил этди.

16 март куни эрталаб, Kase.kz сайтидаги маълумотга кўра, Қозоғистон фонд биржаси (KASE)да тангани долларга алмаштириш бўйича савдо амалга оширилмаган.

Бугун Миллий банк тарқатган ўз баёнотида айтишича, Brent маркали нефтнинг бир баррелни 60 дан 35 долларгача тушиб кетиш нархининг кейинги динамикасига оид ўз қарашларини қайта кўриб чиққан. Миллий банк шунингдек, базавий ставкани сақлаб қолгани ва фоизли коридорни йиллик 12 фоиз даражасида сақлаб қолганини айтди.

Баёнотга кўра, Миллий банк “вазиятни кузатишда давом этади ва молиявий барқарорликка таҳдид бўлган ҳолларда фундаментал омиллар ҳаракатини акс эттирмаган курс тебранишларини сайқаллаб туришга бўлган ҳуқуқини сақлаб қолади”.

Миллий банк ўтган ҳафта танга курсини сақлаб туриш мақсадида валюта интервенциясини ўтказганини эълон қилди. Улар эълон чоралар, хабарда айтилганидек, «миллий валюта курсининг ўта қадрсизланишига йўл қўймаслиги керак эди».

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазиятни пандемия сифатида таърифлаш мумкинлиги ҳақидаги баёноти саҳнида 11 март куни эталон маркали нефт нахрининг тушиб кетиши ортидан ўтган ҳафта танга курси қадрсизланиши давом этди.

15 март куни Қозоғистонда коронавирус билан касалланишнинг қайд этиш ҳолатлари 9 тани ташкил этди. Юқиш ҳолатларини хориждан келганларда аниқлашди.

XS
SM
MD
LG