Ссылки доступа

ҚР ҳукумати зарур эҳтиёж маҳсулотлари нархини назоратга олмоқда


Ҳукумат алоҳида олинган истеъмол маҳсулотлари максимал нархини белгилайди. Бу ҳақда журналистлар учун ўтказилган брифингда ҚР бош вазири Мухаммедкалий Аблигазиев маълум қилди.

«Ҳукумат қарор қабул қилди. Монополияга қарши кураш Давлат агентлиги бугун ун ва нон бўйича нархларни белгилаш ишини якунлайди. Биз чеклов жорий қиламиз. Белгиланган нархлардан юқори баҳоларда сотишга йўл қўйилмайди, - дея баёнот берди вазирлар маҳкамаси раиси. – Биз аҳоли ўртасида ваҳимага сабаб бўладиган барча ҳаракатларни тўхтатишимиз керак. Биз фуқаролар қанчадан ун, нон, ўсимлик ёғи ва шакарни сотиб олишларини билишлари ва ўз бюджетларни режалаштиришлари борасида шароит яратамиз».

Бош вазирининг сўзларига қараганда, чекловлар 11 та озиқ-овқат нархига тааллуқли бўлади.

Ўтган дам олиш кунлари Бишкекдаги ва айрим минтақалардаги озиқ-овқат бозорларида бир қатор озиқ-овқат маҳсулотларига талаб ортиб кетди. Талабнинг ортиши туфайли нархлар кўтарилиб кетди. Шу муносабат билан финполиция ва Монополияга қарши кураш давлат агентлиги мунтазам равишда рейдлар ўтказмоқда ва воситачиларни фош қилмоқда, улар жавобгарликка тортилади.

Мухаммедкалий Абилгазиев шунингдек қўшни республикада фавқулотда ҳолат жорий этилгани муносабати билан Қозоғистон орқали ҳаракатланиш чеклангани юзасидан ҳам изоҳ берди.

Унинг айтишича, чегарада одамлар текширилади, бу текширувлар бизнесга, товарлар ҳаракатига таъсир кўрсатмайди. «Ҳозир Қозоғистон ҳукумати президент фармонини бажармоқда, биз биламизки улар оператив чоралар ишлаб чиқмоқда. Биз иқтисодий ва халқларимиз ўртасидаги шахсий алоқалар мустаҳкам эканлигига келишиб олдик, шу сабабли бу қадамларга (чегарани беркитиш - таҳ. изоҳи.) бориш шарт эмас», - дея таъкидлади Абилгазиев.

Унинг қўшимча қилишича, икки марта қозоғистонлик ҳамкасби билан телефон орқали суҳбатлашиб вазиятни муҳокама қилган.

16 мартдан мамлакатда коронавирус тарқалишига йўл қўймаслик мақсадида Қозоғистон фавқулотда ҳолат режимига ўтди. Кўрилаётган чоралардан бири - Қозоғистон Республикаси ҳудудига кириш, шунингдек ҳудуддан барча турдаги транспорт воситаларнинг чиқиши чекланади.

XS
SM
MD
LG