Ссылки доступа

Ўзбекистон чегараларини ёпмоқда, ўнлаб тожик мигрантлари уйига қайтолмай хуноб


Тожик мехнат муҳожирларининг катта гуруҳи қозоқ-ўзбек чегарасида тўпланиб қолди. Ўзбекистон расмийлари 16 мартдан бошлаб бошқа мамлакатлар билан авиа ва автомобил алоқаларини тўлиқ ёпди.

Россиядан ватанига қайтаётган тожик мигрантларининг айтишича, чегараларнинг ёпилиши тўғрисидаги қарор улар учун кутилмаган нохуш хабар бўлган.

Муҳожирлардан бири Абдуллонинг 16 март куни Озодлик радиосига хабар беришича, уларни “Навоий” ўтиш-назорат пунктида тўхтатишган. Унга кўра, чегарани фақат Ўзбекистон фуқаролари кесиб ўтиши мумкин: қозоқ чегарачилари уларга вазиятни шундай тушунтиришган.

Бошқа бир тожик мигранти Парвизнинг сўзларига кўра, қозоқ-ўзбек чегарасида тиқилиб қолган Тожикистон фуқаролари сони 200 кишидан ошади. «Орамизда аёллар ва болалар кам эмас. Вазият мураккаб, нима қилишни билмаймиз. Мигрантларнинг кўпчилигини Россия расмийлари ватанига бадарға қилган, демак, улар ортга қайтолмайдилар. Чегарани тунги соат 12 да ёпишди»,- дейди у.

Мигрантларнинг айтишича, улар Қозоғистондаги Тожикистон элчихонасига мурожаат қилишган, аммо ҳозирча жавоб олишмаган. Элчихона ходимларининг ўзлари ҳозирча чегарада қолиб кетган ватандошларининг вазиятига оид ҳолатни изоҳлашганича йўқ.

Ўзбекистон хукумати 16 мартдан бошқа мамлакатлар билан тўлалигича авиа ваавтоҳаракатларни тўҳтатди. Қарор 15 март куни Франциядан қайтган Ўзбекистон фуқоросида COVID-19 коронавируси аниқланганидан кейин қабул қилинди. «Ҳозирда эпидемиологик суриштирув ҳамда касалликнинг тарқалиб кетмаслиги учун профилактик чора-тадбирлар тўлиқ амалга оширилмоқда» дейилади мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ахборотида. Мазкур агентлик раҳбари Баҳром Алматовнинг сўзларига қараганда, аҳоли ўртасидаваҳимага тушишга асло сабаб йўқ, барча ишлар назоратга олинган ва бугунги кунда 8 мингга яқин Ўзбекистон фуқороси тиббиёт назоратига олинган.

Унинг айтишича, сўнги бир кеча кундузда Ўзбекистонга 5 минг йўловчи самолётда, салкам 2 минг йўловчи поездда ва 38 минг йўловчи автомобил орқали чегарадан ўтиб келган. Бу йўловчиларнинг кўпчилиги Россия, Қозоғистон ва бошқа Европа мамлакатларидан келган бўлиб уларнинг ҳаммаси тепловизорлар орқали текширувдан ўтган.

Ўзбекистон – Марказий Осиёдаги бешта мамлакат ичида коронавирус қайд қилинган иккинчи мамлакатдир. Тошкентда COVID-19га чалинган аёлнинг ўғли ва қизида ҳам коронавирус аниқланди. 15 март куни коронавирус Истамбулдан Тошкентга келган йўловчида ҳам аниқланди. 16 мартдан бошлаб Ўзбекистон узоқ хориж давлатлари билан ҳаво ва автомобил қатновларини тўҳтатди, ўзбекистонликларнинг ватанга олиб келиш учун чартер рейслар ташкиллаштирилади. Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодманов маҳаллий ОАВга маълум қилишича, қайтиб келган фуқоролар 14-кунлик карантиндан сўнг касаллик аниқланмаган тақдирда уйларига кетиш учун рухсат берилади.

Бундан аввал COVID-19 Қозоғистонда аниқланган эди. Бугунги кунда бу мамлакатда тўққизта ҳолат аниқланган.



XS
SM
MD
LG