Ссылки доступа

Қирғизистонда тунги клуб ва кинотеатрлар вақтинча беркитилади


Ҳукумат Қирғизистонда тунги клублар, кинотеатрлар, компьютер ўйинлари клубларини, овқатланиш зоналари ва савдо-кўнгилочар марказларидаги болалар ўйин майдонларини вақтинча ёпишга қарор қилди. Бу чоралар коронавирус профилактикаси мақсадларида кўрилмоқда, дея хабар беради ҳукумат матбуот хизмати.

Савдо, хизмат ва жамоат овқатланиш соҳасида фаолият юритувчи аҳоли ва ташкилотларга вақтинчалик чекловлар бекор қилингунга қадар оммавий тадбирлар ўтказиш ва иштирок этишдан сақланиб туришлари тавсия қилинди. Уларга, шунингдек, бино ва залларга санитайзерлар, ҳаво тозалагичлар ўрнатиш, ходимлар ва ташриф буюрувчиларни дезинфикция воситалари билан таъминлаш тавсия қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, 16 март ҳолатига кўра Қирғизистонда коронавирус билан боғлиқ ҳолат аниқланмаган, эпидемиологик вазият барқарор. Бугунги кунда 341 киши карантин шароитида ушлаб турилибди.

Айни дамда жаҳонда 143 та мамлакатда коронавирус билан боғлиқ ҳолат аниқланган. Касалликка дунё бўйича 153 минг киши чалинган.

XS
SM
MD
LG