Ссылки доступа

Коронавирус: Ўзбекистонда беморлар сони 8 нафарга етди


Ўзбекистондаги 8 бемордан 6 нафари 11 март кун Париждан қайтган илк бемор ва яқинлари, бири 15 мартда Истанбулдан, яна бири 14 мартда Лондондан қайтган ватандошлардир.

ССВ 16 март куни Тошкент вақти билан кечки соат 19га келиб, беморлар сони 8 нафарга етганини маълум қилди.

Айтилишича, аввалги 6 кишига қўшилган 2 бемордан бири - 11 март куни Париждан қайтган илк беморнинг қариндоши, яна бири эса 14 март куни Лондондан Ўзбекистонга учиб келган яна бир ватандошдир.

ССВ вазирлиги Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар орасида оғир аҳволдаги беморлар йўқлиги, шифохоналарда 641 киши карантинда сақланаётганини маълум қилди.

16 мартдан бошлаб, Ўзбекистонга кириш-чиқиш тўхтади, таълим муассасалари ёпилди, давлат идораларида мажлислар тўхтатилди.

ЖССТ Европа ҳануз COVID-19 пандемияси маркази бўлиб қолаётганини билдирди, аксар Европа давлатларида фавқулодда вазият амалда.

Вирус 135га яқин давлатда қайд этилди, юқтирганлар расмий сони 162 мингдан, ўлганлар сони эса 6 минг кишидан ошди.

XS
SM
MD
LG