Ссылки доступа

Мусулмонлар идораси: Жума ва бошқа барча намозлар фақат уйда ўқилсин!


Мамлакатда эпидемиологик вазият барқарорлашгунгача жума намозлари ўрнига уйда пешин намози ўқилади. Шунингдек, беш вақт намоз ҳам уйда ўқилади.

Бу ҳақда Мусулмонлар идораси фатвоси эълон қилинди.

Фатвода яна бундай дейилган:

жаноза намозлари вафот этганнинг яқин қариндошлари иштирокида хонадонларда ўқилсин;

масжидларда намоз вақтини билдириш учун азон ўз вақтида айтилсин;

мўмин-мусулмонлар имкон қадар касалликни тарқалишининг олдини олишга ўз ҳиссаларини қўшсинлар;

ҳар бир мусулмон ибодатлар ва дуоларда Аллоҳ таолодан ушбу касалликни даф қилишини сўраб, ихлос билан илтижо қилишлари лозим;

динимиз покликка буюрар экан, касалликнинг олдини олиш борасидаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тавсия этилган кўрсатмаларга қатъий амал қилиш ҳар бир мусулмоннинг вазифасидир;

карантин даврида масжидлар ва таҳоратхоналарда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тавсиялари асосида даврий дезинфекция ишлари ўтказилсин;

бундай вазиятларда озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа зарур воситаларни нархини ошириш, сунъий равишда тақчилликни юзага келтириш ҳамда аҳоли ўртасида турли ваҳимали хабарларни тарқатиш шаръан ҳаромдир.

XS
SM
MD
LG