Ссылки доступа

Вазир Шодмонов: 641 киши касалхоналарда, 5661 киши уй шароитида карантинга олинган


Ўзбекистонда коронавирусга қарши кураш тадбирлари доирасида 641 киши касалхоналарда, 5661 киши эса уй шароитида карантинга олинган. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов 16 март кунги чиқишида маълум қилган.

Вазирга кўра, коронавирусга чалинган саккиз киши орасида аҳволи оғир бўлганлар йўқ.

А. Шодмонов тиббий муассасаларда карантинда тутиб турилган 641 кишида инфекция аниқланмагани, лекин улар касалланганлар билан яқин алоқада бўлганини билдирди. Жумладан, Вирусология илмий-текшириш институтида 49 нафар, Тошкент шаҳридаги 6-шифохонада 85 нафар, “Бўстон” санаторийсида 181 нафар, “Энергетик” санаторийсида Сеулдан олиб келинган 212 нафар киши, хусусий шифохоналардан бирида 114 нафар киши карантинга олинган. Карантинга олинганлар орасида тиббиёт ходимлари, ички ишлар идоралари, чегара ва божхона хизматлари ходимлари ҳам борлиги айтилди.

Вазирга кўра, карантинга олинган бу одамлар билан мулоқотда бўлганлар уй шароитида карантинга олинмоқда. Қайд этилишича, икки кун ичида 5661 киши уй шароитида карантинга олинган.

XS
SM
MD
LG