Ссылки доступа

Жанубий Қозоғистонда 4 нафар ўзбекистонлик ис газидан нобуд бўлди


Чимкентдаги собиқ фосфор заводи ҳудудида жойлашган контейнерда 16 март куни ўзбекистонлик беш муҳожир ис газидан заҳарланган. Бу ҳақда Озодликнинг қозоқ хизмати хабар қилади.

Фавқулодда вазиятлар департаменти матбуот котиби Зарипа Абдулла қизи маълумотига кўра, Енбекши туманида яшаш жойига айлантирилган контейнерда иситиш мосламалари бўлмаган.

Корхонада фаррош бўлиб ишлаган беш муҳожир хонани иситиш учун қўлбола печка ясаб олишиб, унда кўмир ёқишган ва пировардида ис газидан заҳарланишган. Ҳодиса чоғида ўзбекистонликлардан 4 нафари нобуд бўлган, яна бири – 22 ёшли йигит эса оғир аҳволда касалхонага етказилган.

Собиқ совет ўлкаси бўлган Қозоғистонда юк контейнерларини яшаш учун мослаштириб олиш ҳолатлари тез-тез учраб туради.

XS
SM
MD
LG