Ссылки доступа

Қозоғистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони 27 тага етди


Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов Нур-Султонда коронавирус юқишнинг янги 14 та ҳодисаси тўғрисида хабар қилди.

«Нур-Султон шаҳрида қайд этилган 14 нафар янги беморларлар тўғрисида хабар қиламиз. Бу беморлар карантинга жойлаштирилди, диагноз тасдиқланди. Алоқада бўлган барча шахслар аниқланди, уларни карантинга ва изоляцияга олиш ишлари ўтказилмоқда», - дея хабар беради вазир брифингда. Вазирнинг чиқиши давлат телеканаллари бўйлаб намойиш этилди.

Сешанба куни илгарироқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги шу ой Алматига хорижий рейслар орқали келган уч нафар бемор, жумладан, бир бола ҳақида хабар қилган эди.

Мазкур рақамларни ҳисобга олган ҳолда бугунги кунда Қозоғистонда коронавирусни рўйхатга олишнинг 27 та ҳодисаси тасдиқланди: Алматида 11 та, Нур-Султонда 16 та.

Қозоғистонда 16 мартдан фавқулодда ҳолат режими амал қилмоқда, жумладан, савдонинг йирик объектлари фаолияти чекланди, оммавий тадбирлар таъқиқланди, Қозоғистон ҳудудига кириш ва унинг ҳудудидан чиқиш чекланди. Ҳукумат учрашувлари ва матбуот анжуманлари онлайн режимда ўтмоқда.

XS
SM
MD
LG