Ссылки доступа

Россия хорижликлар учун чегараларини 1 майгача ёпмоқда


Россия ҳукумати вақтинча, 18 мартдан 1 майгача, хорижлик фуқаролар ва фуқароси бўлмаган шахсларнинг мамлакатга киришини чеклашга қарор қилди.

Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизматининг хабар беришича, бу ҳақда бош вазир Михаил Мишустин телефон мулоқотларини ўтказган бир қатор давлатлар ҳукумат раҳбарларини хабардор қилган.

Дипломатик ваколатхоналар ходимларига, халқаро автомобил алоқаси автомобилларининг ҳайдовчиларига, ҳаво назорати пунктлари орқали транзит сифатида кетаётган шахсларга кириш чекловлари қўлланилмайди.

Бу қарор ҳар йили апрель-май ойида меҳнат муҳожирларининг Россияга жўнаб кетиш мавсуми бошланадиган бир пайтда қабул қилинди. Уларнинг аксарияти Россия фуқаролигига ёки доимий яшаш учун рухсатномага эга эмас, шунинг учун Москванинг қарори уларнинг тирикчилик илинжидаги сафарига вақтинча тўсиқ қўйди.

Москвда 10 апрелгача барча оммавий тадбирлар таъқиқланади, мэр Сергей Собянин олдинроқ барча оммавий тадбирларни таъқиқловчи фармонни имзолади: ёпиқ бинолардаги йиғилиш иштирокчиларининг сони 50 кишидан ошмаслиги керак. 21 мартдан бошлаб Москвада барча мактаблар ёпилади.

Тожикистон расмийларининг баёнотига қараганда, ўтган йили меҳнат миграциясига, асосан, Россияга мамлакат фуқароларининг ярим миллионга яқини жўнаб кетган. Тожик муҳожирлари 2019 йили ватанга 2,7 миллиард доллар миқдорида пул ўтказмаларини жўнатишган.

XS
SM
MD
LG