Ссылки доступа

Қозоғистон хукумати бизнесга кредитлар муддатини кечиктиришни таклиф қилди


Қозоғистон хукумати баёнот бериб, меҳнат бозори ва иқтисодиётдаги барқарорлаштирувчи эффектга ёрдам бериш мақсадида зарур чоралар кўрилишини маълум қилди. Бу ҳақда куни кеча тенгенинг курси кучсизланиши туфайли сешанба куни ўтказилган хукумат мажлисида эълон қилинди.

Миллий иқтисод вазири Руслан Даленов онлайн-режимида ўтказилган хукумат мажлисида баёнот берар экан, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида хукумат «камида 300 миллиард тенге» (688 миллион долларга яқин) йўналтиришни режалаштираётганини, хукуматнинг устивор лойиҳалари дастурини кредитлаш учун қўшимча 400 миллиард тенге ажратилишинимаълумқилди.

Мажлисда Молиявий бозорни бошқариш ва ривожлантириш агентлиги раиси Мадина Абилқасимованинг хабар қилишича, Қозоғистонда 16 мартдан15 апрелга қадар фавқулотда ҳолат режимининг жорий қилиниши муносабати билан хусусий тадбиркорлар ҳамда кичик ва ўрта бизнес кредитларни 90 кунгача кечиктириш керак бўлади.

«Кредит бўйича мажбуриятни бажара олмаган қарздор, фавқулотда вазиятларда мулкий маъсулиятни ҳис қила олмайди... Бу каби вазиятларга фавқулотда ҳолат режими ҳам киради», — деди Абилқасимова.

Унинг қўшимча қилишича, фавқулоотда ҳолат режими туфайли қарзлар ва микрокредитлар тўлови кечиккан тақдирда жисмоний ва юридик шахслардан жарима ва пения ундириш керак эмас.

«Бу каби норма нафақат банклар томонидан, балки барча микромолиявий ташкилотлар, жумладан ломбард ва қарз берувчи кредит ташкилотлари томонидлан жисмоний ва юридик шахсларга берилган қарзларга жорий қилинади», — деди Мадина Абилқасимова.

Унинг айтишича, банк ва микромолиявий ташкилотлар фавқулотда ҳолат режими жорий қилингани боис молиявий ахволи ёмонлашган хусусий тадбиркорлар ҳамда кичик ва ўрта бизнес кредитларини қарзларни тўлашни 90 кунгача кечиктириш масаласида иш олиб боришлари керак.

Қозоғистон тенгеси долларга нисбатан курси нефтнинг нархи тушиб кетган 9 мартдан бошлаб кучсизлана бошлади. 16 март куни айрим айирбошлаш пунктларида долларнинг курси 438 тенгега чиқди. Нур-Султон вақти билан10:45 да доллар 439–439,5 тенгедан сотила бошлади.

XS
SM
MD
LG