Ссылки доступа

Хоразм лазгисидаги меҳр-муҳаббат (тўплам)


Ҳудуднинг оммавий ахборот воситалари учун ушбу материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш борасида текин ҳуқуқ берилади. Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Хоразм лазгисидаги меҳр-муҳаббат. (видео)

- Коронавирусдан қандай ҳимояланиш мумкин. ЖССТ тавсиялари. (видео Директ)​

- Сиёсатчи, санъаткор ва спортчилардан кимлар коронавирусга чалинди. (видео Настоящее время)

- Ўқишини кўчираётган талабалар: ЎшДУдаги вазиятга Андижон тиббиёт университети сабабчи! Ўзбекистон ҳукумати қўшни давлатларда ўқиётган ўзбекистонлик талабаларга ўқишни ватанга кўчириш учун ажратган муддат (15 мартгача) тугаш арафасида Ўш давлат универститетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар ëппасига ўқув юрти раҳбарияти эшиклари олдида тўпланди. (видео)

- Марказий Осиё коронавирус эпидемиясига тайёргарлик кўрмоқда. Марказий Осиё мамлакатларида коронавирус келишига тайёргарлик кўришмоқда: Наврўз тантаналари бекор қилинди, масжидларда намозлар тўхтатилди, мактаблар ёпилмоқда (видео Настоящее время)​

- Ахлатхона ўрнида маҳалла қурган челакликлар, 3 болани ёлғиз боқаётган ногирон ота, рубль қулаб хавотирга тушиб қолган муҳожирлар. Самарқанднинг Челагидаги ахлатхонада маҳалла қурган оилаларни ким, нега кўчирмоқчи? 3 болани ёлғиз боқаётган ногирон ота нега пенсия ҳам, моддий ёрдам ололмаётир? Коронавирус сабаб Россия рубли яна қулади, муҳожирни нима қутмоқда? (видел)

- Ёпиқ мактаблар, бўм-бўш дўконлар: Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус пандемиясини эълон қилди. (видео Директ)

- Осиё 360. Бухоронинг олтин жунли қўй териси. (видео Директ)

- Муҳожир аёллар нималар орзусида? Расмий маълумотларга кўра, бугунги кунда Россияда меҳнат қилаётган муҳожирларнинг 15-20 фоизи - аёллардир. Муҳожиратда юрган оддий ўзбек аёллари эркаклар қилаётган барча ишларни тенгма-тенг бажариб келмоқда. (видео)

- Ëшлигимга маслаҳат: Россия, Беларус, Украина ва Молдова аëллари. Озодлик радиоси 8 март халқаро хотин-қизлар байрами арафасида ўз юртида муваффақиятга эришган аëллардан ўзларининг ëшлигига қандай маслаҳат беришлари ҳақида сўради. (видео)

- Ëшлигимга маслаҳат: Марказий Осиë аëллари. Озодлик радиоси 8 март халқаро хотин-қизлар байрами арафасида ўз юртида муваффақиятга эришган аëллардан ўзларининг ëшлигига қандай маслаҳат беришлари ҳақида сўради. (видео)

- Ëшлигимга маслаҳат: Эрон, Покистон ва Афғонистон аëллари. Озодлик радиоси 8 март халқаро хотин-қизлар байрами арафасида ўз юртида муваффақиятга эришган аëллардан ўзларининг ëшлигига қандай маслаҳат беришлари ҳақида сўради. (видео)

- Қабристон одами: 5 йилдан бери мозорда яшаëтган тошкентлик ҳикояси. (видео)

- Ўзбек ҳофизаси хайрия концерти уюштирди. Москвалик хонанда ногирон ва ёрдамга муҳтож муҳожир фарзандларига атаб хайрия концертини уюштирди. Ҳофиза Узукжамол Турсунбоева асосан меҳнат муҳожирлари таклиф қилинган концертдан тушадиган барча маблағ оғир ҳасталик билан Москва касалхоналарида ётган ўзбекистонлик болачаларга сарфланишини айтди. (видео)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG