Ссылки доступа

Қозоғистонда амалдор фаол Арзамасовага ҳужум иши бўйича 7 йилга ҳукм қилинди


Талгар туман суди 17 март куни Панфилов қишлоқ округи собиқ хокими Нургали Аппазовни фуқаролар фаоли Галина Арзамасовага ҳужум иши бўйича давлат хизматида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда етти йил қамоққа ҳукм қилди.

Арзамасовага трамватик қуролдан ўқ узганликда айбланган собиқ ҳокимнинг ҳайдовчиси Ғани Сманов суд томонидан бир гуруҳ шаҳслар иштирокида тил бириктирилган ҳолда саломатликка зиён етказишда айбдор деб топилди, аммо жабрдийда билан ярашгани боис уни суд залидан озод қилиш борасида қарор қабул қилинди.

Суд 40 ёшли Аппазовни бир гуруҳ шахслар иштирокида тил бириктирган ҳолда саломатликка зиён етказиш ва хизмат ваколатларини суиистеъмол қилишда айбдор деб топди; Арзамасовга ҳужум билан боғлиқ ҳолда ўзгалар мулкига зиён етказиш ёки атайлаб йўқ қилиш моддаси бўйича “унга қарши далил йўқлиги сабаб” оқланди.

Судда айблов хулосасини ўқиб эшиттирган прокурор 2017 йилдан 2019 йил куз фаслига қадар Аппазов Галина Арзамасовага нисбатан ҳужумларга буюртма берганини таъкидлаган эди.

6 март кунги суд эшитувларида прокурор судланувчи Аппазовга етти йил олти ой озодликдан маҳрум қилишни, унинг ҳайдовчиси Ғани Смановга эса уч ярим йил қамоқ жазоси берилишини сўраган эди. Аппазов ва Смановсудда ўзларига нисбатан қўйилган айбловларни инкор қилишди ва тергов қонун бузилишларига йўл қўйилган ҳолда олиб борилганини айтишди. Ҳукмга кўра маҳкум Аппазов жазони умумий режимдаги колонияда ўташи керак. Ҳукм ҳозирча қонуний кучга кирмади.

Олмаота вилоятидаги Қорабулоқ қишлоғидаги муаммоларни кўтариб келадиган фаол бир неча қишлоқдошлари билан 26 август куни ҳоким ҳузурига кетаётган бир вақтда ўққа тутилган эди. Аёл ҳокимият остонасида жароҳат олди. Ўқ унинг болдир суягига тегди. Полиция “Безорилик” моддаси бўйича жиноий иш очди. Терговчилар пневматик қурол олиб қўйилгани борасида баёнот берди.

Галина Арзамасова ҳужум ўзининг фуқаролик фаоллиги билан боғлиқ эканлигини маълум қилди. Фаол ва унинг адвокати августдаги травматик қуролдан фойдаланган ҳолда уюштирилган ҳужумни қотилликка уриниш сифатида қайта тавсифланиши борасида талаб қилдилар.

XS
SM
MD
LG