Ссылки доступа

Қирғизистон ҳукумати тиббий ниқобларга ҚҚС тўлашдан озод қилди


Қирғизистонга тиббиёт ниқоблари олиб кирилиши ва импорти қўшимча қиймат солиғидан озод қилинади. Бу борадаги қарорга бош вазир Мухаммедкалий Абилгазиев имзо чекди, дея 17 март куни хабар берди ҳукумат матбуот хизмати.

Таъкидланишича, бу қарор аҳолини тиббиёт буюмлари билан таъминлаш мақсадида қабул қилинди. «Қўйилган вазифаларни бажариш мақсадида «Қирғизистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган ҚҚСдан озод қилинадиган дори-дармонлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисидаги» хукуматнинг 2013 йил 24 январдаги№ 31» қарорига ўзгартиш киритилади”, - дейилади хабарда.

Қирғизистонда ҚҚС ставкаси 12% даражада ўрнатилган.

Бишкекдаги дорихоналарда талабнинг кўпайгани ва таклифнинг чеклангани боис тиббиёт ниқобларининг нархи бир неча баробар кўтарилиб кетди.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни дунёда коронавирус пандемиясини эълон қилди.

XS
SM
MD
LG