Ссылки доступа

Ўзбекистонда 18 мартдан барча ўқитувчилар пул тўланадиган таътилга чиқади


18 мартдан барча ўқитувчилар пул тўланадиган таътилга чиқади.

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов 18 март, эртадан бошлаб ҳамма ўқитувчилар таътилга чиқишини, мактаб директори, директор ўринбосари, хўжалик мудири, психолог, фаррош ва қоровул мактабда бўлишини ҳамда меҳнат таътилига чиқадиган ўқитувчиларга меҳнат таътили даври учун маблағ тўланишини маълум қилди.

Шунингдек, вазир “Ота-оналардан илтимос, болаларимизни кўп инcонлар йиғиладиган жойларга олиб бормайлик”, деди.

Шерматовга кўра, кейинги ҳафтадан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 3 та телеканалида 1-синфдан 11-синфгача, барча синфга мўлжалланган онлайн дарслар йўлга қўйилади. Шунингдек, Kitob.uz сайти орқали аудиокитобларни эшитиш мумкин.

Электр энергия ўчадиган жойларда ота-оналар ўзлари мактаб дарсликлари асосида болаларининг таълимига кўмак беришлари сўралди.

XS
SM
MD
LG