Бу ҳақда коронавирус инфекцияси тарқалишига йўл қўймаслик ва огоҳлантириш Республика штабининг мажлисида маълум қилинди.
Мамлакт соғлиқни сақлаш вазири Космосбек Чолпонбаевнинг айтишича, вирусга чалинганлар Саудия Арабистонидан 12 март куни қайтишган, уларда коронавирус 18 мартга ўтар кечаси аниқланган.
"Улар шифокорлар назорати остида уйда бўлишди. 16 март куни Сўзоқ туманида яшовчи улардан бирининг ҳарарати кўтарилди. Анализлар у ва яна икки кишида вирусга чалиниш аломатларини тасдиқлади", – деди вазир. Унинг сўзларига қараганда, айни дамда беморлар обсервацияда ушлаб турилибди.
Мамлакат расмийлари айни дамда беморлар кимлар билан мулоқотда бўлганини аниқлмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазири. .Чолпонбаевнинг айтишича, 90 киши карантингажойлаштирилди. Мулоқотда бўлганларнинг айримлари вирусни юқтирганлар билан Саудия Арабистонидан бирга келишган, улар умра зиёратини амалга оширишган эди. Вирусни юқтирганлар – 70, 62 ва 43 ёшда. Қолган 45 йўловчини қидириш ишлари давом этмоқда.
Коронавирус аниқлангани боис Қирғизистоннинг Сўзоқ туманида фавқулотда ҳолат режими жорий қилшинди, дея хабар берди туман администрацияси. Жамоат тартибини ва давлат обьектларини қўриқлаш вақтинча кучайтирилди, одамлар тўпланадиган объектлар фаолияти тўҳтатилди, туманга барча турдагитранспорт воситаларининг кириши ва чиқиши чекланди, фақат туман штаби аъзолари бундан мустасно.
Коронавирус инфекциясини тарқалишига йўл қўймаслик ва огоҳлантириш Республика штаби Қирғизистонда фавқулотда ҳолат режими жорий қилиш масаласини кўриб чиқмоқда, дея хабар берди Азаттиқ радиоси хукуматдаги манбага таянган ҳолда.
Қирғизистон коронавирус аниқланган Марказий Осиёдаги учинчи давлат бўлди. Қозоғистонда 18 март эрталабки ҳолатга кўра 35 та, Ўзбекистонда эса 13та ҳолат аниқланган.